Қайднома

Қидирув

ОФК: Яна квота масаласи бўйича...

ОФК: Яна квота масаласи бўйича...

  06.07.2019 00:02
  0
  522
ОФК: Яна квота масаласи бўйича...

Машҳур футбол мутахассиси Алишер Никимбаев «Копа Америка» айни қизиган паллада мухлислар эътиборини ОФК клублар рейтингига қаратди. Зеро, сўнгги 15 кун мобайнида ўтказилган учрашувлар ушбу рўйхатга ўзгаришлар киритиши турган гап.

Дастлаб Ғарбга назар соламиз. Гарчи Чемпионлар Лигаси 1|8 финали доирасидаги учрашувлар «Копа Америка» ва Африка Миллатлар кубоги муносабати билан август ойига кўчирилган бўлсада, ушбу минтақада диққатга молик воқеалар етарлича кузатилди. Марказий ва Жанубий Осиёда ОФК кубоги гуруҳ турнири якунланди, Ғарбий Осиёда Ҳудудий ярим финаллар (бутун турнирнинг чорак финаллари деб ўқиса Ҳам бўлаверади) ўтказилди.

Дастлабки сенсация - гуруҳдан Бангладеш жамоаси чиқди. Энди назарий жиҳатдан, «Абахани» Ҳеч бўлмаганда учта ўйинда ғалаба қозониб, турнир финалига чиқса, Бангладеш 2021 ва 2022 йиллар мавсумида Чемпионлар Лигаси зонасига кириш имкониятини қўлга киритади.

Марказий Осиёда Тожикистон ва Туркманистон клублари ўртасидаги ўзаро қарама-қаршилик қизиқарли тус олмоқда. Ҳар икки мамлакат чемпионлари Чемпионлар Лигаси 2021 ва 2022 йиллар мавсуми «плей-офф» босқичида қатнашиш Ҳуқуқини қўлга киритиб улгуришган. Ҳамма гап қайси чемпион биринчи раунд ўйинини ўз майдонида ўтказиш орқали ўзига хос устунликка эга бўлишини аниқлашда қолган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz