Қайднома

Қидирув

ГОДИН «ИНТЕР»ДА

ГОДИН «ИНТЕР»ДА

  06.07.2019 19:55
  0
  307
ГОДИН «ИНТЕР»ДА

Уругвай терма жамоаси Ҳимоячиси Диего Годин озод агент сифатида «Интер» сафига ўтди. Миланликлар 33 ёшли футболчи билан 3 йиллик шартнома тузишди. COPE радиосининг хабар қилишича, Годин янги жамоасида йилига 6,75 млн. евро маош олади. Бу унинг собиқ клуби «Атлетико»даги маошидан 35 фоизга кўпроқ. Годин 2010 йилдан буён «Атлетико»да тўп суриб келаётганди. У Мадрид жамоаси билан Испания чемпиони бўлди, мамлакат кубогини қўлга киритди, икки марта Европа Лигасида, уч марта УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонди; шунингдек, Испания Суперкубогида ғолиб бўлди. У жамоа билан икки марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган. қўшимча қилиш жоиз, Годин шу йил март ойида Уругвай термасидаги 126-ўйинини ўтказиб, бу борада рекордчига айланганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz