Қайднома

Қидирув

Африканинг ютуғи - европалик мураббийлар

Африканинг ютуғи - европалик мураббийлар

  08.07.2019 09:32
  0
  373
Африканинг ютуғи - европалик мураббийлар

Африкада давом этаётган қитъа кубоги мусобақаларини кузатаётганлар пайқаган бўлсалар керак: у ердаги термаларнинг аксариятини европалик мураббийлар бошқаришмоқда. Одатда, улар орасида французлар кўп бўлади, шунингдек, бошқа миллат вакиллари ҳам йўқ эмас - немислардан тортиб болқонликларгача.

Мазкур ҳолатда иккита муҳим нарсани билиш керак:

А) Улар жуда кўп.

Б) Уларнинг аксарияти - қачонлардир Африкага бориб, у ерда узоқ вақт қолиб кетишган. Бундай мураббийлар турли термаларда ишлашган, клубларни бошқаришган, айримлар бир жойда икки мартадан фаолият юритишга ҳам улгуришган.

Вазиятни баҳолаш учун бу йилги Африка кубогини мисол тариқасида олиб, унда ишлаётган европалик мураббийларни ажратдик. Якуний рўйхат билан инфографика орқали танишишингиз мумкин.

Ушбу рўйхатга киритилмаганлар:

* Африкада илк бор ишлаётган европаликлар.

* Турли Африка жамоаларида ишлаганлар, аммо фаолияти фақат бир мамлакат ҳудудига боғлиқ бўлганлар (масалан, ЖАРдаги англиялик аввалроқ ушбу давлатдаги клубни бошқарган).

* Европалик бўлмаганлар.

Шундай чекловлар билан ҳам каттагина рўйхатга эга бўлдик. Африка кубогида қатнашаётган 24та терманинг қарийб учдан бирини Европадан ташриф буюрган гастролчи мураббийлар бошқаришмоқда.

Бу ҳам ўзига яраша куч бағишлайдими? Афтидан, шундай. Мисол учун, Камерун-2017 бельгиялик Уго Броос (бундан аввал Жазоир клубида ишлаган) билан кубокка эга чиққанди. Кот-д~Ивуар-2015 ҳамда Замбия-2012 эса соврнни Эрве Ренар билан қўлга киритишган. Айни пайт ушбу мутахассис Марокаш термасини бошқармоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz