Қайднома

Қидирув

«Барса»дан жирканиш...

«Барса»дан жирканиш...

  09.07.2019 12:27
  0
  484
«Барса»дан жирканиш...

«Атлетико» раҳбарияти ҳужумчи Антуан Гризманн ва «Барселона» билан боғлиқ вазият бўйича расман баёнот берди. «Барса» президенти Хосеп Мария Бартомеунинг Антуан Гризманн ҳақидаги сўзларидан кейин қуйидагиларни маълум қилишни лозим топдик. Антуан 14 май куни клубимиз раҳбари Мигель Анхель Хиль, бош мураббий Диего Симеоне ва спорт директори Андреа Берта билан учрашиб, мавсум якунлангач, кетмоқчи эканлигини айтди. Яна бир неча кундан кейин «Барселона» вакиллари футболчимиз билан февраль ойидаёқ махфий равишда музокара бошлагани ва томонлар март бошида келишиб олишганидан хабар топдик. Бартомеу эса яқинда «Атлетико» билан Гризманн масаласи бўйича иш бошлашганини эълон қилди. Ҳа, бу рост. Мигель Анхель Хиль чиндан ҳам, «Барса» бош директори Оскар Грау билан учрашди. Унда жаноб Грау футболчи шартномасида кўрсатилган товон пули 1 июль куни 200дан 120 миллион еврога пасайганини эслатиб, тўловни бироз кечиктиришни сўради. «Атлетико» табиийки, бунга рад жавоби берди. Чунки «Барселона» вакиллари ва футболчи хатти-ҳаракатидан кўриниб турибдики, улар «Атлетико» ҳамда унинг мухлисларини сира ҳурмат қилишмайди. Хуллас, шу муносабатни ҳисобга олган ҳолда, «Атлетико» футболчи, унинг синглиси ва агенти, шунингдек адвокатига расман мурожаат йўллаб, амалдаги шартнома бандларига мувофиқ, ундан якшанба куни клуб қароргоҳига етиб келишини талаб қилди. Энди Гризманн бошқа футболчилар қатори мавсумолди тайёргарлигини бошлаши шарт. «Атлетико» бу баёнот билан ҳар икки томон, айниқса, «Барселона» хатти-ҳаракатидан жирканишини маълум қилади. Ахир Каталония клуби мавсум давом этаётган пайт ва муҳим ўйинлар палласи ўзи билан чемпионлик учун курашаётган жамоа футболчисини оғдириб олишга уринган, уни амалдаги шартномасини бекор қилишга ундаган. «Барса»нинг бу иши шартномага эга футболчилар билан музокара олиб бориш ва спорт мусобақалари яхлитлигини таъминловчи асосий қоидаларга зиддир. Шунингдек, «Атлетико» ва унинг мухлисларига зарар етказувчи ҳолатдир...», - дейилади Мадрид жамоаси баёнотида.

Бу вақтда Гризманн ва «Барселона» ўртасида тузилажак дастлабки шартноманинг айрим бандларини ошкор қилинди. Marca нашрининг хабар беришича, франциялик футболчи 5 йил давомида «кўк-анорранглилар» сафида жами 105 миллион евро миқдорида маош олади (дастлабки 2 йилда - 18 миллиондан, 3-йили - 21 миллион, 4-йили - 23 миллион ва 5-йили - 25 миллион). Маълумотларга қараганда, томонлар дастлабки шартномага 11 март куни имзо чекишган. Гризманнинг «Атлетико»даги йиллик маоши эса 21 миллион еврога тенг. Таъкидланишича, каталонияликлар 28 ёшли футболчи учун 120 миллион евро тўлашади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz