Қайднома

Қидирув

Турғунбоевнинг дисквалификацияси якунланди

Турғунбоевнинг дисквалификацияси якунланди

  10.07.2019 12:33
  0
  423
Турғунбоевнинг дисквалификацияси якунланди

Шу йилнинг февраль ойида ЎФА томонидан давралар оралиғидаги трансфер «дарчаси» очилгунга қадар, яъни 9 июлгача футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилган «Навбаҳор» ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоевнинг дисквалификация муддати ўз якунига етди. Эркин агент мақомидаги Турғунбоевнинг 2-даврани «Нав­баҳор» таркибида ўтказиши эҳтимоли юқори. Хабарингиз бор, «лочинлар» ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда бошлашди. Азизбек Турғунбоев катта эҳтимол билан ушбу йиғинга қўшилади. Ўтган мавсумда «Нав­баҳор» етакчисига айланган футболчи борасида тўлиқроқ тўхталадиган бўлсак, у 1994 йилнинг 1 октябрида Наманган вилоятининг Поп тумани, Тўда қишлоғида туғилган. Футбол билан 7 ёшидан шуғуллана бошлаган. Миллионлар ўйини сир-асрорларини дастлаб мураббийлар -  Илҳом Абдуқодиров ва Хуршид Йўлдошевдан ўрганган. Ярим ҳимоя чизиғида тўп тепади. 2014 йилдан «Навбаҳор»да. Жамоадаги дебютини 2015 йилги мавсумда ўтказган. Шу кунгача «лочинлар» таркибида 72та ўйинда майдонда тушиб, рақиблар дарвозасига 15та гол урган ҳамда 7та голга ассистентлик қилган. Таъкидлаш жоизки, 15 голдан биттасини пенальтидан урган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz