Қайднома

Қидирув

Месси дисквалификация қилиниши мумкин

Месси дисквалификация қилиниши мумкин

  10.07.2019 18:03
  0
  201
Месси дисквалификация қилиниши мумкин

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси КОНМЕБОЛ манзилига йўллаган танқидлари учун узоқ муддатли дисквалификацияга учраши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди. Жанубий Америка футбол конфедерациясига қаратилган ҳақоратли ва туҳматомуз сўзлари учун 32 ёшли футболчи миллий терма жамоасида ўйнашдан 2 йил муддатга четлатилиши эҳтимолдна ҳоли эмас. Агар футболчига максимал жазо қўлланса у қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати саралашида, шунингдек, 2020 йили Аргентина ва Колумбия мезбонлигида ўтказиладиган Америка Кубогида терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Эслатиб ўтамиз, Америка Кубоги-2019 ярим финалида Бразилияга қарши кечган ва 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин Месси ҳакамлар бригадаси ишини танқид қилган ва улар бутун ўйин давомида VAR тизимидан фойдаланмасдан, фақат Бразилия фойдасига қарор чиқарганидан норозилигини билдирганди. Ушбу футболчи Америка Кубогининг учинчи ўрни учун Перуга қарши кечган ўйиннинг (2:1) биринчи бўлимида қизил карточка олди. У ўйиндан кейин тақдирлаш маросимида иштирок этмади, кейинроқ журналистларга берган интервьюсида КОНМЕБОЛ ташкилотини коррупцияда айблади. «Мазкур айбловлар мусобақа, ундаги футболчилар, КОНМЕБОЛнинг юзлаб ходимларига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Ташкилот эса 2016 йилдан бери минтақада футболни ривожлантириш устидан иш олиб бормоқда», - дейилади КОНМЕБОЛ баёнотида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz