Қайднома

Қидирув

Ана, холос! «Ер текис-ку…»

Ана, холос! «Ер текис-ку…»

  11.07.2019 09:20
  0
  496
Ана, холос! «Ер текис-ку…»

«Ер текис-ку» - шу ғалати теорияга кўра, клублардан бирининг номи ўзгартирилди. Аниқроқ айтсак, Испания чемпионати тизимида тўртинчи ўринда турувчи дивизион иштирокчиси - «Мостолес Баломпье» расман бошқа ном олди: «Текис Ер» ФК (Flat Earth FC). Клуб президенти Хави Повес Ер сайёраси текис эканлиги ҳақидаги хулосани илгари сураётларни қўллаб-қувватлаш учун шундай қарорга келди.

Бу - Испания футболи хулосаси

- Бутун ҳаётимни футболга бағишладим, бироқ асосий фаолиятимдан чалғимаган ҳолда, бошқа йўналишларга ҳам эътиборсиз қараганим йўқ. Хусусан, Ер сайёраси текислигига доир тушунчага ҳам қизиқишим баланд, - деди «Мостолес Баломпье» президенти Хави Повес. — Биз миллионлаб овозларни бирлаштириш учун туғилганмиз. Мақсад - Ер сайёраси текислигини таъкидлаётганлар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш. Шунинг баробарида бу масалага доир саволга аниқ жавоб олишни истаймиз.

Тушунарлики, футбол сайёрамиздаги энг оммабоп спорт тури ҳисобланади ва ижтимоий ҳаётга ҳам жуда катта таъсир ўтказади, албатта. Ғалати назария тарафдорлари ҳаракатини қўллаш учун клуб номини ўзгартириш қандай натижа бериши номаълум. Лекин ОАВда яхшигина шов-шувга сабаб бўлиши мумкин.

- «Текис Ер» ФК — бу мухлислари жуда муҳим ғоя қаноти остида бирлашган биринчи футбол клуби, — дея ўз фикрини давом эттирди Повес Marca газетаси журналистлари билан суҳбатда.

Текис Ер назарияси тарафдорларининг иддаоларига кўра, сайёрамиз шакли юмалоқ эмас ва одамлар шунчаки, алданишяпти. Замонавий фан ҳам Ернинг доирасимон шаклини тасдиқлашдан гўёки, манфаатдор эмиш. Яъни акс ҳолда, коинотни ўрганишга миллиардлаб маблағ ажратилмаслиги мумкин экан...

«Текис ер» жамиятининг айрим ақидалари

1) Жанубий қутб мавжуд эмас. Антарктида эса - дунёни ўраб олган муз девори.

2) Коинотдан олинган Ер сайёрасининг барча суратлари - сохта.

3) Аслида коинот ҳам йўқ, сунъий йўлдошлар ва одамлар учирилаётгани - ғирт ёлғон.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz