Қайднома

Қидирув

Давралар оралиғида: «Қизилқум», АГМК, “Насаф” ва “Қўқон-1912”...

Давралар оралиғида: «Қизилқум», АГМК, “Насаф” ва “Қўқон-1912”...

  10.07.2019 23:02
  0
  513
Давралар оралиғида: «Қизилқум», АГМК, “Насаф” ва “Қўқон-1912”...

Навоийнинг «қизилқум» жамоаси сардори Эркин Байдуллаев фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. У Олмалиқнинг АГМК клубига ўтишга яқин турибди. У жамоанинг тиббий кўригидан ҳам ўтди. Бундан ташқари грузиялик Элгужа Григалашвили ҳам ҳам тез орада клубдан кетиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу футболчига ҳам АГМК қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, жамоани Элдор Бойматов тарк этди. Бошқа бир легионер Медина Смит эса фаолиятини «Локомотив»да давом эттиришга яқин турибди.

***

Ўтган йили АГМКда фаолият олиб борган Владислав Касминин қозоғистоннинг «Окжетпес» жамоасида фаолият олиб бораётганди. Хабарларга кўра, уяна Ўзбекистон чемпионатига қайтади ва яна АГМК шарафини ҳимоя қилади. Эслатиб ўтамиз, Касминин ўтган мавсум Суперлигага ўтиш ўйини учун бўлган плей-офф доирасидаги «Истиқлол»га қарши баҳсда АГМКни элитада олиб қолувчи муҳим голни урганди.

***
Қаршининг «Насаф» клуби таркибини легионерлар ҳисобига кучайтирмоқчи. Клуб раҳбарияти бош мураббий Рўзиқул Бердиевга легионер олиб келиш учун алоҳида маблағ ажратишга ваъда берган. Суперлиганинг 1-даврасидан кейин «Насаф» 21 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида «Навбаҳор», «Бунёдкор» ва «Сурхон» билан учинчи ўринни бўлишиб турибди.
***

Мавсум бошида «қўқон-1912»дан «Пахтакор»га ўтган Жавоҳир Сиддиқов жамоасини ўзгартириши мумкин. Хабарларга кўра, «Пахтакор» асосий таркибига кира олмаган футболчини 2-даврада «қўқон-1912» яна ортга қайтармоқчи. Шунингдек, Сиддиқовга «Локомотив» ҳам қизиқиш билдирган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz