Қайднома

Қидирув

ЎФА раҳбарияти Десайини қабул қилди

ЎФА раҳбарияти Десайини қабул қилди

  11.07.2019 14:11
  0
  418
ЎФА раҳбарияти Десайини  қабул қилди

Осиё футбол конфедерациясининг Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бўйича ривожлантириш офицери Йогеш Десайи Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюрди.

қитъамиз футбол конфедерацияси ўзига аъзо мамлакатлар ассоциацияларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ривожланишини таъминлаш бўйича турли лойиҳа ва ташаббусларни мунтазам равишда амалга ошириб боради. Равшан Эрматов ОФК ривожлантириш офицери Йогеш Десайи билан учрашди ва ассоциация фаолиятини янада самарали йўлга қўйилишини таъминлаш, миллий футболимиз савиясини оширишга кўмак берувчи турли лойиҳа ва ташаббуслар билан яқиндан танишди. Йогеш Десайи ОФК томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот бериб, ҳар бир лойиҳанинг мамлакатда футболнинг у ёки бу соҳасини ривожлантиришда ўрни қандай бўлишига тўхталиб ўтди.

Равшан Эрматов ҳам ЎФА ва ОФК ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиши, ўртадаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг янги босқичга олиб чиқилиши, Осиё футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли ташаббус ва лойиҳаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам равишда иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини алоҳида қайд этди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz