Қайднома

Қидирув

Кападзенинг «Пахтакор»га қайтиши қизиқ ҳикоя

Кападзенинг «Пахтакор»га қайтиши қизиқ ҳикоя

  11.07.2019 18:13
  0
  200
Кападзенинг «Пахтакор»га қайтиши  қизиқ ҳикоя

Тимур Кападзенинг «Пахтакор»га (мураббий сифатида) қайтиши - қизиқ ҳикоя. 2002 йилда у «Пахтакор»га келиши билан солиштирганда қизиқ. Кападзе ўшанда ёш (21 ёш), аммо Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалига эга эди. Айнан унинг Фарғонадаги «Пахтакор» дарвозасига киритган иккита тўпи иккинчи давра бошидаёқ чемпионлик масаласини ҳал қилганди («Нефтчи» «Пахтакор»ни 4:1 ҳисобида таслим этган). Кападзе бугун «Пахтакор»га «Локомотив» билан ўринбосарлар чемпионатининг илк даврасида ғалаба қозонган ёш мураббий (38 ёш) сифатида ўтиши мумкин. /олиб бўлди, аммо ўтган мавсум «Локо» бешинчи бўлган ва «Пахтакор»дан 27 очко ортда қолди. «Локо» ҳозирги бош мураббийининг сўзларига кўра, таркибида бор-йўғи битта олимпия терма жамоаси футболчиси билан ғалаба қозонди. Айтганча, футболчи Кападзе «Пахтакор»га ўтиб, ампуласини ўзгартирганди. Тимур «Нефтчи»да форвард позициясида ўйнаган бўлса, «Пахтакор»да марказий ярим ҳимоячига айланди. Мураббий Кападзенинг «шерлар» сафига ўтиши унинг фаолиятини ўзгартириб юбориши мумкин. Битта нарса аниқ. Тимурда характер бор. Чунки характерсиз инсонлар ўз хоҳиши билан «Локомотив»дек клубни тарк этмайди.

Алишер Никимбоев


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz