Қайднома

Қидирув

Статистика: Умумий таассурот қандай? (Суперлига-2019,1-давра якуни)

Статистика: Умумий таассурот қандай? (Суперлига-2019,1-давра якуни)

  12.07.2019 03:46
  0
  463
Статистика: Умумий таассурот қандай? (Суперлига-2019,1-давра якуни)

Об-ҳаво шароити туфайли ёз ойлари Суперлига мухлислари «баракаси учиши» бор гап. Гарчи бу йил ёз жуда иссиқ келган бўлсада, Самарқанд, Андижон ва Термиз шаҳарларига катта футбол қайтгани эвазига Суперлига биринчи давраси муносиб нотада якунига етказилди. Ҳар ҳолда, бу шаҳарларда мухлислар севимли жамоа-ларини ёлғиз қолдирмаяптилар. Лекин 1та ўйинга ўртача ҳисобда 7131 мухлис тўғри келгани бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп эканлигидан дарак бермоқда. Ҳа, айни пайт ваҳима солиш ҳам ўринсиз. Ўртача самарадорлик 2,6та гол (1та ўйинга тўғри келаётгани)га тенглиги ҳам миллий чемпионатимиздаги ўсишдан даракдир. Аммо сариқ карточкалар сони нисбатан кўп (1та ўйинда ўртача 4та).

Легионерлар ва ёш умидлар кўрсаткичлари чакки эмас. Биринчи даврада бир қатор йигитлар порлашдики, бу жорий чемпионатнинг энг катта ютуқларидан бири ҳисобланади. «Бунёдкор» ва «Динамо»нинг асл потенциалидан анча яхши ўйин намойиш этаётгани яққол сезиляпти. Драган Черан («Пахтакор») қаторасига 7та ўйинда гол урган бўлса, Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») бундай серияни 6та, Ҳумоюн Муртазоев («Насаф») ва Александр Касьян («Навбаҳор») эса 5та учрашувга чўзишди. Тўғриси, охирги йилларда голли сериялар чемпионатимизда унутилаёзганди...

Интизом масаласи

Ҳозирча биргина «Насаф» пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлмади. «Сурхон» эса дарвозаси томон пенальти белгиланмаган ягона иштирокчи. Демакки, Термиз жамоаси жарима майдони ичида йиғинчоқ ва интизомли ўйнамоқда. «Пахтакор» фойдасига ва «Қўқон-1912» зарарига тенг миқдорда пенальти белгиланди - 7тадан.

Қизил карточка (2та): Ойбек Рустамов («Қўқон-1912»), Ҳусниддин Ғофуров (Локомотив)

Иккинчи сариқ|қизил карточка (5та): Даврон Умиров («Сўғдиёна»), Иқбол Маликхонов («Қўқон-1912»), Владимир Баенко («Бухоро»), Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»), Артём Кулеша («Бухоро»),

Голлар

хронометражи

«Сўғдиёна» сўнгги турларда фаолликни анча ошириб, ўйиннинг биринчи бўлимида гол уриш кўрсаткичини анча яхшилади. Эътибор қаратинг, турнир жадвали пешқадами - «Пахтакор» 75-дақиқадан кейин нақ 12та гол урди. Бу «Бухоро» ва «Андижон»нинг бутун вақт давомида урган голлари сонидан ҳам кўпдир.

Голлар нисбати

Клубларга ҳар бир ўйинда ўртача нечта гол урганию, қанча қўйиб юборганига қараб ҳам баҳо берилади. Мисол учун, «РБ Лейпциг» Бундеслигада ҳаммадан камроқ (29та) гол қўйиб юборган бўлсада, 3-ўриндан юқорига кўтарилолмади. Бизда эса «Андижон» нисбатан кам гол қабул қилмоқда, аммо жадвалдаги ўрни...

 

     Гол уриш статистикаси                        Жамоалар                                Гол қўйиб юбориш статистикаси

 

4+та    3та     2та     1та      0           Ўр.      Клуб               Ўр.         0           1та       2та      3та      4+та

 

1         -         2         5          5           1,23     АГМК              1,62        2           6           2         1         2

-          1        1         5          6           0,77     Андижон        1,46        2           6           3         1         1

-          1        4         5          3           1,23     Бунёдкор       1,08        4           4           5         -          -

-          1        1         3          8           0,62     Бухоро           1,54        3           4           4         1         1

-          -         6         4          3           1,23     Динамо          1,23        3           4           6         -          -

2         1        4         4          2           1,85     Локомотив     0,77        7           3           2         1         -

1         1        1         6          4           1,15     Металлург      1,08        3           6           4         -          -

1         1        2         7          2           1,38     Насаф             0,85        5           6           1         1         -

-          3        4         4          2           1,62     Навбаҳор       1,08        3           7           2         1         -

3         2        7         -          1           2,85     Пахтакор        0,69        5           7           1         -          -

-          2        2         4          5           1,08     Сурхон           1,15        6           3           2         1         1

-          -         6         4          3           1,23     Сўғдиёна        1,54        2           5           3         3         -

-          1        1         9          2           1,08     Қизилқум       2,15        1           6           2         2         2

-          -         3         8          2           1,08     Қўқон-1912     2,15        2           1           7         2         1

 

4%       8%       24%     37%     26%                                         26%     37%     24%     8%       4%

Тўпурарлар

15та - Драган Черан («Пахтакор»)

9тадан - Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Александр Касьян («Навбаҳор»), Ҳумоюн Муртазоев («Насаф»)

8та - Зафар Полвонов (АГМК)

7та - Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)

6та - Марат Бикмаев («Пахтакор»)

5тадан - Қадамбой Нурметов («Динамо»), Игорь Сергеев («Пахтакор»)

Автогол (4та): Владимир Козак («Пахтакор»), Йован Жокич («Локомотив»), Бобур Қосимов («Динамо»), Миркомил Лоқаев («Динамо»)

 

15 хил ҳисоб

Биринчи давра ўйинлари 15 хил ҳисоб тақдим этди. 13-тур доирасидаги 3та баҳсда меҳмонлар қўли баланд келгани жорий мавсум мезбонларга анча қийин бўлаётганидан далолат. Тўғри, ҳозирда мезбонлар ғалабалари сони меҳмонларникидан икки баравар кўпдир. 91 учрашувнинг 28тасида кучли томон аниқланмади. Демакки, 30,8 фоиз ўйинда жамоалар муроса йўлини танлади.

 

   Ҳисоб               Сони

2:1 ва 1:2             10та + 6та

1:0 ва 0:1             8та + 6та

1:1                       12та

2:0 ва 0:2             8та + 3та

3:1 ва 1:3             8та + 2та

0:0                       8та

2:2                       8та

3:0 ва 0:3             1та + 2та

4:0                       2та

4:1                       2та

0:5                       1та

2:3                       1та

5:1                       1та

7:1                       1та

8:0       1та

Фактлар (мавсум-2019)

*** Ҳумоюн Муртазоев  жами 9та гол урган бўлса, уларнинг 6таси билан ҳисобни очди. У бу борада яққол етакчи.

*** Драган Черан ва Хуршид Ғиёсов ўз голларидан 5тасини пенальти орқали уришди.

*** Владимир Баенко («Бухоро») ва Ҳакимхон Аъламхонов («Динамо») биринчи даврада ҳаммадан кўп сариқ карточка олишди - 6тадан.

*** Дарвозабонлардан биргина Жавоҳир Илёсов («Локомотив») 13та ўйинни тўлиқ ўтказди. У шулардан 7тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

*** Суперлига баҳсларида жами 17 нафар рефери ишлади. Энг кўп ўйин ЎФА вице-президенти лавозимини эгаллаган Равшан Эрматов ҳисобида - 9та.

Фактлар (умумий)

*** «Андижон» миллий чемпионат элит лигасида 700та ўйин маррасидан ошди. Жамоа юбилей ўйинни ўз майдонида АГМКга 1:2 ҳисобида бой берди.

*** «Навбаҳор» ўз тарихида сафарда 8-марта 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кетма-кетлик бўйича олсак, жамоа 2018 ва 2019 йилларда 1тадан сафар ўйинини шу ҳисобда якунлади. «Навбаҳорчилар» охирги марта 2004 йили сафарда қаторасига 2 бора 2:1 ҳисобида устун келиш уддасидан чиқишганди.

*** «Пахтакор»нинг жами голлари сони 1820тага етди. Бу чемпионатимиз тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Голлар сони бўйича кейинги ўринлар «Нефтчи» (1566та), «Навбаҳор» (1372та), «Насаф» (1183та), «Бухоро» (1079та) ва «Андижон» (952та) клубларига тегишли. Умуман, 8та жамоагина 800та гол маррасидан ошган.

*** «Андижон» элитада жами 1161та гол қўйиб юборди. Бу чемпионат тарихидаги 3-«юқори» натижадир. Яъни фақат 2та клубда минус белгиси остидаги голлари сони кўпроқ: «Бухоро» (1195та) ва «Сўғдиёна» (1175та). «Динамо» ҳам бу борада 1000та гол маррасидан ошган (-1003та). Умуман, 12та жамоа 700тадан кўп гол қабул қилган.

Кутилаётган натижалар

«Пахтакор» 555-ғалабасига яқин (яна 2та керак)

«Қўқон-1912» 150-ғалабасига яқин (яна 4та керак)

«Пахтакор»нинг дуранг ва мағлубиятлари сони бир хил бўлишга яқин (132та дуранг, 130та мағлубият)

«Сўғдиёна» 350-мағлубиятига яқин (яна 3та қолди)

АГМК 450-голини нишонлашга яқин (яна 5та керак)

«Сўғдиёна»  900-голини нишонлашга яқин (яна 7та керак)

«Навбаҳор» 1000-марта гол қўйиб юбориши мумкин (яна 7та қолди)

«Пахтакор» 700-марта гол қўйиб юбориши мумкин (яна 9та қолди)

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz