Қайднома

Қидирув

Африка кубогида ярим финалчиларнинг барчаси аниқланди

Африка кубогида ярим финалчиларнинг барчаси аниқланди

  12.07.2019 10:31
  0
  384
Африка кубогида ярим финалчиларнинг барчаси аниқланди

10—11 июль кунлари футбол бўйича Африка Миллатлар Кубогининг 1/4 финал баҳслари бўлиб ўтди. Хусусан, ўтган куни Сенегал термаси Бенинни синовдан ўтказди. Ўйиндаги ягона гол 69-дақиқада урилди ва унга сенегаллик ярим ҳимоячи Идрисса Гуйе муаллифлик қилди. Шундай қилиб, кутилганидек снегалликлар мусобақанинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Шу куни шунингдек, Нигерия терма жамоаси ЖARга қарши майдога тушди ва улар ҳам қийинчилик билан Жанубий африкаликларни доғда қолдиришди-2:1.

Кеча эса  Жазоир терма жамоаси Кот-д’Ивуар термаси билан беллашди. Учрашувнинг асосий вақтида ярим финалчи номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса жазоирликлар Ивуарни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эндиликда Жазоир ярим финалда Нигерияга билан ўйнайди. Учрашув 15 июль, душанба куни бўлиб ўтади.

1/4 финалнинг сўнгги беллашувида Тунис терма жамоаси Мадагаскар билан баҳсга киришди. Учрашув давомида Тунис термаси вакиллари Фержани Сасси (52), Юссуф Мсакни (60) ҳамда Наим Слити (90) биттадан голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа Тунис Мадагаскарни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Африка Миллатлар Кубогининг 1/2 финалига чиқди. Тунисликлар 14 июль куни бўлиб ўтадиган мусобақанинг ярим финалида Сенегал терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Африка Миллатлар Кубоги

1/4 финал баҳслари

10 июль, чоршанба

Сенегал—Бенин 1:0

Гол: 1:0 — 69 Гуйе

Нигерия—ЖAR 2:1

Голлар: 1:0 — 27 Чуквуэзе, 1:1 — 71 Зунгу, 2:1 — 89 Трост-Эконг

11 июль, пайшанба

Кот-д’Ивуар—Жазоир 1:1 (3:4 — пенальтилар серияси)

Голлар: 0:1 — 20 Фегули, 1:1 — 62 Кожиа

Мадагаскар—Тунис 0:3

Голлар: 0:1 — 52 Сасси, 0:2 — 60 Мсакни, 0:3 — 90 Слити


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz