Қайднома

Қидирув

Тошкенттда футболни ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди

Тошкенттда футболни ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди

  12.07.2019 12:35
  0
  401

Президентимизнинг шу йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда жорий йилнинг 16 мартидаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари билан мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.   Шу мақсадда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, спортчиларнинг халқаро майдонларда муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.   Жумладан, Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси фаолиятида устувор вазифа сифатида аҳоли, айниқса ёшларни спортнинг футбол тури билан шуғулланишлари учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва уларни спортга кенг жалб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг жисмоний ва маънавий камол топишига кўмаклашиш белгиланган.   Пойтахтимиз аҳолиси ўртасида футболни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, унинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний маданиятини юксалтиришдаги ролини ошириш масалаларидаги фаолиятини фаоллаштириш, шунингдек уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.   photo5276388038219508303.jpg   – Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида жами 967 та футбол стадиони ва майдончалари мавжуд бўлиб, улардан 54 таси сунъий қопламали майдончалардир, – дейди Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Баҳромов. – Уларда 2018 йилдан буён 6 та ёш тоифасида 32 та, U-18 лигасида 21 та жамоа, 2-лигада 16 та ҳамда фахрийлар лигасида 24 та жамоа 482 нафар мураббийлар томонидан шакллантирилиб, тизимли равишда мусобақалар ташкил этиб келинмоқда. Бугунгача мазкур мусобақаларга жами 5030 нафар ёш ва ҳаваскор футболчилар жалб қилинган. 2019 йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент шаҳар футбол ассоциациясида янги давр бошланди. Соҳадаги маълум муаммоларни бартараф этиш учун ассоциациямиз томонидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон футбол ассоциациясига бир қатор таклифлар берилди. Айни кунда Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда фаолият кўрсатаётган футбол клублари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, пойтахтдаги футбол лигалари (Ёшлар, U-18, 2-лига ҳамда Фахрийлар лигаси) форматини қайта кўриб чиқиш, ассоциацияга юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли амалга ошириш учун тегишли маблағлар ажратиш (ҳомийлар бириктириш) ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ассоциация фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишларини ташкил этиш, шаҳардаги барча футбол мураббийлари ҳамда ҳакамлар учун тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳар чоракда бир марта малака ошириш ўқув-семинарлари ҳамда учрашувлар ўтказиб бориш, болалар футболини ривожлантириш мақсадида Тошкент футбол академияси фаолиятини қайта кўриб чиқиш, унинг моддий-техник базасини хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра тегишли шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш каби вазифалар белгиланди. Шунингдек, 12, 14, 16, 18 ёшли болалар ва ўсмирлардан иборат Тошкент шаҳар футбол терма жамоасини шакллантириш, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги мусобақаларда ассоциация ходимларининг бевосита иштирокини ташкил этиш, мазкур биринчиликларда иштирок этган иқтидорли ўқувчиларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва селекция ишларини йўлга қўйиш ҳамда етакчи футбол жамоаларига тавсия қилиш каби ишлар ҳам "Йўл ҳаритаси"дан жой олди.   photo5278735645868665684.jpg   Дарҳақиқат, бугун миллионлар ўйини бўлган футболни мамлакатимизда янада оммалаштириш йўлида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Умид қиламизки, юқоридаги вазифалар амалга ошса, ўзбек футболи бошқа спорт турлари каби дунёда ўз ўрнини тиклайди.  

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz