Қайднома

Қидирув

Вакилларимиз Жаҳон кубогига йўл олишди

Вакилларимиз Жаҳон кубогига йўл олишди

  12.07.2019 14:31
  0
  449
Вакилларимиз Жаҳон кубогига йўл олишди

Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.  

Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "C" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларус терма жамоалари билан баҳс олиб боради. 

Бугун тонгда терма жамоамиз вакиллари Польшага йўл олди. Терма жамоа бош мураббийи Жамшид Асадов сафар олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди: 

- Терма жамоамиз меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Польшага йўл олмоқда. Барчадан бизни қўллаб-қувватлашини ва дуо қилиб туришларини сўрайман. Бу бизга янада куч беришига аминман.  Биз ҳам ўз навбатида бутун халқимизнинг ишончини оқлашга ва барчани ғалаба билан хушнуд этишга уринамиз. Мақсадимиз – чемпион бўлиб қайтиш, - деди мутахассис.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz