Қайднома

Қидирув

"Бунёдкор" Минскда дастлабки назорат ўйинини ўтказди

"Бунёдкор" Минскда дастлабки назорат ўйинини ўтказди

  13.07.2019 22:15
  0
  415

Мавсумнинг иккинчи ярмига Белорусь пойтахти Минскда тайёргарлик олиб бораётган "Бунёдкор" клуби бугун мазкур йиғин доирасида ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди.

Вадим Абрамов шогирдларига Белорусь чемпионатининг 1-дивизионида 34 очко билан пешқадам бўлиб турган "Смолевичи-СТИ" клуби рақиблик қилди ва унда тошкентликлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 64-дақиқада Дилшод Аҳмадалиев томонидан киритилди.

"Қалдирғочлар" 15 июль санасида Премьер-лига вакили «Энергетик-БДУ» жамоаси билан куч синашади. Айтиш керак, «Энергетик-БДУ» Белорусь Премьер лигасида 14-турдан кейин 11 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Назорат ўйини

Смолевичи (Белорусь)-Бунёдкор 0:1
Гол
Дилшод Аҳмадалиев (64)

Смолевичи
Алексей Черних, Иван Василенок, Эдуард Жевренов, Игорь Заяц, Владислав Муҳамедов, Александр Краснов, Дмитрий Щегрикович, Анатолий Макаров, Артём Федянин, Дмитрий Гомза, Евгений Барсуков.

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров 46' (Абдумавлон Абдужалилов 46') Дилшод Аҳмадалиев 72' (Муҳаммадодил Қаҳрамонов 72')
Анвар Ғофуров 78'(Улугбек Абдуллаев 78')
Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов 72' (Валерий Акопов 72') Суҳроб Иззатов 72' (Бобурбек Фарҳодов 72') Нурилло Тўхтасинов 62' (Жавоҳир Қаҳрамонов 62') Жасурбек Жалолиддинов 46'(Санжар Рихсибоев,46') Владислав Нуриев 46' (Миржаҳон Мираҳмадов 46'- 83' Фаррух Икромов 83)


Манба: "Бунёдкор" ФК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz