Қайднома

Қидирув

Неймар учун навбатдаги муаммо

Неймар учун навбатдаги муаммо

  14.07.2019 20:34
  0
  541
Неймар учун навбатдаги муаммо

«ПСЖ»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар қаршисида Испания солиқ идорасига боғлиқ навбатдаги муаммо пайдо бўлди. Гап шундаки, солиқчилар Неймарнинг Барселонадаги тўрт йиллик фаолияти ва «ПСЖ»га трансфер қилиниши жараёнини синчиклаб текшириб чиқишди. Mundo Deportivo нашрида айтилишича, текширишлардан сўнг солиқчилар Неймарни деярли 35 миллион евро миқдорида қарздор деб ҳисоблашмоқда. Маълумотларга кўра, агар солиқларга боғлиқ можаро давом этаверса, футболчининг «Барселона»га қайтиши жуда қийинлашади. Дарвоқе, Неймарни ўз ватани – Бразилияда ҳам солиқлар масаласида тез-тез безовта қилишмоқда.

Айтганча, ўтган ойда Неймар жинсий зўравонлик иши борасида судда кўрсатма берганди. Уни модель Нажила Триндади(суратда) айблаганди. Шунингдек, зўравонликдан ташқари Неймарни кибер жиноятда ҳам айблашмоқда. Гап шундаки футболчи қизнинг рухсатисиз унинг суратларини интернетга қўйган....


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz