Қайднома

Қидирув

«Бухоро» сафига канадалик футболчи қўшилди

«Бухоро» сафига канадалик футболчи қўшилди

  14.07.2019 19:44
  0
  466
«Бухоро» сафига канадалик футболчи қўшилди

Cоcа Cола Суперлига 2-давра бошланиши олдидан 12 июлдан бошлаб жамоамиз Тошкент шаҳрида тайёргарликни бошлаб юборишди.

Жамоамиз ўқув-йиғинига икки лигионер келиб қўшилди. Улар Канадалик ҳимоячи Милован Капор (сўнги клуби Беларусиянинг «Гомел» жамоаси) ва Тожикистонлик ярим ҳимоячи Фатхуллоев Фатхулло (сўнги клуби Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоаси).

Шунингдек бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бош мураббий Мухсин Муслимович жамоа ўзагини шакллантириш ва рақобатдош жамоа тузишга қаттиқ бел боғлаган.

Жамоамиз куниги икки маҳал машғулотлар олиб боришмоқда. Машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилмоқда. Шунингдек, футболчилар билан техник ва тактик тайёргарлик олиб бориляпти. Режага кўра ушбу ўқув-машғулот йиғини 25 июлга қадар давом этиб, футболчиларимиз йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Жамоамиз қуйидаги жамоаларга қарши назорат учрашувларида майдонга тушади:

16 июль куни

19:00 да

«Локомотив» жамоаси

«ТТЙМИ» ўйингоҳида

 

18 июль

18:00да

АГМК жамоаси

Қибрай ўйингоҳида

 

20 июль

19:30да

«Қизилқум» жамоаси

Бунёдкор академияси ўйингоҳида

«Бухоро» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz