Қайднома

Қидирув

Ҳазилкаш ҳакам ёки энди уни бутун дунё танийди

Ҳазилкаш ҳакам ёки энди уни бутун дунё танийди

  15.07.2019 09:40
  0
  603
 Ҳазилкаш ҳакам ёки энди уни бутун дунё танийди

Фернанда Коломбо - бразилиялик аёл ҳакам, ушбу касбни 23 ёшида бошлаган ва соҳанинг энг машҳур вакилаларидан бирига айланган. У профессионал фаолиятини 2018 йили якунлаган, аммо футболга ҳамон алоқадор: ТВ-шоуларда экспертлик қилади, хайрия ўйинларида қатнашади. Яқинда Эквадор юлдузлар лигаси ўйинини бошқараркан, бир ўйинчига ҳазил ишлатиш орқали ноодатий воқеа сабабчисига айланди.

Бу сўнгги ҳафталар мобайнида ҳакамлар томонидан ишлатилган ягона ҳазил эмас, аммо айнан Коломбо иштирокидагиси нисбатан кўпроқ машҳурликка эришди. Натижада, ҳазилкаш ҳакамнинг мухлислари сони кескин ортди. Уларнинг ҳаммаси ҳам ўзини яхши тутди, дейиш қийин. Яқинда Фернанда «Инстаграм»даги саҳифасига эскорт-модель бўлиши лозимлиги ҳақида ёзилган «скриншот»ларни жойлади.

Ушбу ҳаракат орқали Коломбо билдирилган таклифлардан ғазабланганини яширмади. «Электрон мактуб орқали мени ўта ножоиз жойда ишлашга таклиф этишди. Ҳозир ўзим ёқтирган касб билан шуғулланяпман. Футбол ва журналистикада қоламан, қолганлар эса ҳаёт йўлимни ҳурмат қилишларини хоҳлайман», - деб ёзган Фернанда португал, испан ва инглиз тилларида.

2014 йили бу қиз ҳакамликдаги илк қадамлари ҳақида катта интервью бериб, ўзини эркак ҳакамлар билан солиштирганди. «Албатта, менинг хатоларим ва нотўғри қарорларим мутлақо бошқача, ўта сершовқин муносабатларга сабаб бўлади. Ҳозирги даражамга чиққунча жуда қийналганман. Ўйлашимча, ташқи кўринишим бу ишда менга халал берган, чунки ҳамманинг эътибори шунга қаратиларди. Бир пайтлари Бразилия қуйи лигаларида ишлаганимда, футболчилар манзилимга турли гап-сўзларни ёғдиришарди. Олий лигада бунақаси бўлмаган, бу ерда ҳамма менга ҳурмат билан муносабатда бўлади, ўз ишимни қилаётганимни тушунишади».

Ўша даврда Ромарио Коломбони ҳимоя қилган, унинг тарафини олганлардан бири бўлган, Бразилия чемпионатида қизларнинг ишлашига қарши чиқувчиларни танқид қилган. ЖЧ-2014 арафасида Фернанда турнирда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатига киритилиши ҳақида гап-сўзлар урчиганди, аммо бу шунчаки баландпарвоз гап бўлиб чиқди: ҳали ёш эканлиги, тажрибасизлиги Коломбонинг мундиалда ишлайдиган ҳакамлар сафидан ўрин олишига тўсқинлик қилганди. Фернанданинг ўзи халқаро ҳакамлик даражасига чиқишни хоҳлашини билдирганди, аммо орадан тўрт йил ўтиб профессионал фаолиятига якун ясаб, бор эътиборини журналистикага қаратишни маъқул кўрди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz