Қайднома

Қидирув

Сoca Cola Суперлига-2019 91 та ўйинда 7 та «қизил»

Сoca Cola Суперлига-2019 91 та ўйинда 7 та «қизил»

  16.07.2019 08:47
  0
  448
Сoca Cola Суперлига-2019 91 та ўйинда 7 та «қизил»

ИНТИЗОМ МАСАЛАСИ: ҚИЗИЛ КАРТОЧКА МУҲОКАМАСИ. Суперлига-2019 биринчи даврасидан ўрин олган 91та ўйинда ҳакамлар интизомсиз футболчиларга нисбатан атиги 7 марта охирги чорани қўллашди - чўнтакларидан қоидабузар майдондан чиқиб кетишини англатувчи қизил карточкани чиқаришди. Тўғриси, бунга ишониш қийин! Нима, футболчилар қизил карточка туфайли моддий йўқотишга дуч келишни исташмаяптими ёки реферилар инглизча услубга йўл қўйиб беришяпти? Эҳтимол, футболимиз ўйинлар шиддати сариқ карточкалар сони билан ўлчанадиган даврга ўтгандир...

*** Чемпионатнинг биринчи ярмида кўрсатилган 7та «қизил»нинг 5таси иккинчи сариқ карточка туфайли юзага чиқди. Ҳакамлар фақат 2, 3, 4, 6, 8, 13-турлар доирасидаги баҳсларда қизил карточкага мурожаат қилдилар. Умуман, ҳозирча чемпионатнинг 1та ўйинига 0,08...та «қизил» тўғри келмоқда.

*** Чемпионат давомида майдондан энг эрта четлатилган футболчи - бу Иқбол Маликжонов. «қўқон-1912» вакили 7 апрель куни АГМКга қарши кечган учрашувнинг 27-дақиқасида жамоасини оғир аҳволда қолдирди ва сон жиҳатидан камчилик бўлиб қолган водийликлар якунда 1:7 ҳисобидаги оғир мағлубиятни тан олишди. Демак, ўша ўйиннинг 20 ва 27-дақиқаларда кетма-кет сариқ карточка олиб, майдондан чиқиб кетган Иқбол жамоасининг ўта йирик ҳисобда енгилишига қайсидир маънода сабабчи бўлиб қолди.

*** қизил карточкаларнинг 2таси биринчи бўлим ва қолган 5таси танаффусдан кейинги вақтда кузатилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса четлатиш ҳолати юз бергани йўқ.

*** 3-турдан ўрин олган АГМК - қўқон-1912» баҳси (7:1)ни бошқарган рефери Шерзод қосимов 2та пенальти белгилашдан ташқари, 2та қизил ва 4та сариқ карточка кўрсатди. Ҳа, Миржалол қосимов ва Нўъмон Ҳасановнинг ўзаро дуэли ҳакам аралашуви билан бошқача тус олди.

*** Биринчи давра баҳсларида Суперлиганинг 14та иштирокчисидан атиги 4таси қизил карточка туфайли майдонда озчилик бўлиб қолди. Хуллас, нақ 10та жамоада ҳозирча қизил карточка графаси бўш турибди. Бу борада «қўқон-1912», «Бухоро» ва «Сўғдиёна» биринчи давранинг энг интизомсиз жамоалари сифатида гавдаланмоқда - 2тадан қизил карточка. Фарқли томони, қўқон клубида тўғридан-тўғри кўрсатилган «қизил» ҳам бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz