Қайднома

Қидирув

Мойзе Кин ортиқча, шекилли

Мойзе Кин ортиқча, шекилли

  15.07.2019 10:41
  0
  476
Мойзе Кин ортиқча, шекилли

«Ювентус» 19 ёшли ҳужумчи Мойзе Кин билан хайрлашиши мумкин. Чунончи, аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин клубдан кетишни истамаяпти ва бу ҳолатда туринликлар ёш футболчини трансферга қўйишга мажбур бўлишлари ҳеч гап эмас. Ҳа, «Милан» ва «Челси»да омадсиз ижара муддатини ўтаган Игуаин «Юве» билан хайрлашишдан бош тортмоқда. Фахрий ҳужумчи Туринда қолиб, жамоанинг янги бош мураббийи Маурицио Саррига аслида нималарга қодирлигини исботламоқчи. Игуаин ҳозирга қадар «Рома» ва «Вест Хэм» клубларидан тушган таклифларга қиё ҳам боқмади. Кинга келсак, бу футболчи «Эвертон» ва «Аякс» клублари эътиборида турибди. Мойзенинг отаси эса уни «Интер» сифида кўрмоқчи. «Юве» иқтидорли ҳужумчини тўлиқ сотиши ҳам, ижара келишуви асосида бирор клубга юбориши ҳам мумкин.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz