Қайднома

Қидирув

Фақир Ла-лигада Ўйнайдими?

Фақир Ла-лигада Ўйнайдими?

  15.07.2019 14:08
  0
  336
Фақир Ла-лигада Ўйнайдими?

«Лион» ярим ҳимоячиси Набил Фақир фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Ҳар ҳолда, Marca нашри хабарига асосан айтсак, «Бетис» франциялик футболчига «Тоттенхэм»га йўл олиши кутилаётган Жовани Ло Чельсо ўринбосари сифатида қарамоқда. Фақирнинг трансфери 60 миллион еврога баҳоланаётган бўлсада, испан клуби унга шунча бермоқчи эмас ва суммани пасайтиришдан умидвор. Чунончи, ҳужумчи ва «Лион» ўртасидаги шартнома кейинги йили ўз аҳамиятини йўқотади. «Бетис» 25 ёшли футболчи билан учрашиш учун ўз вакилларини юборган, бироқ Фақирнинг агентлари Ло Чельсо испан клубини тарк этганидан кейингина музокара бошлашлари мумкинлигини маълум қилишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz