Қайднома

Қидирув

ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти лавозимига сайланди

ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти лавозимига сайланди

  15.07.2019 15:57
  0
  1322
ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти лавозимига  сайланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигига Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов сайланди.

Абдусалом Азизов 1960 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта таълим мактабини битиргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олади.

2003 йилдан эътиборан уч йил давомида «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси бошқарув кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган. 2005 йилда Тошкент шаҳар ИИВ бошлиғи лавозимига тайинланади. Шундан сўнг «Ўзнефтмаҳсулот» АК бош директори сифатида ишлаган.

2008 йилнинг декабрида ИИВ вазири ўринбосари этиб тайинланади. Ўша йили у Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти лавозимига ҳам сайланган.

2009-2017 йиллар давомида Жиззах вилояти ИИВ бошлиғи сифатида ишлаган. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазири сифатида тайинланиб, генерал-майор унвони берилади.

2017 йилнинг 4 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири. 2019 йилнинг 11 февралида Абдусалом Абдумавлонович Азизов Давлат Хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланади.


ЎФА томонидан расман маълум қилинишича, ассоциациянинг собиқ президенти Ачилбай Раматов ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиққан.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz