Қайднома

Қидирув

Давралар оралиғида: “Пахтакор”дан “Машъал”гача...

Давралар оралиғида: “Пахтакор”дан “Машъал”гача...

  16.07.2019 12:03
  0
  600
Давралар оралиғида: “Пахтакор”дан “Машъал”гача...

Чемпионат пешқадами ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоевни ижара асосида бошқа клубга юборишни истамади. Жароҳат туфайли биринчи давра ўйинларида «Пахтакор» сафида бор-йўғи 125 дақиқа тўп сурган ва асосий вақтида захирада ўтказган  22 ёшли ярим ҳимоячи масаласида Суперлиганинг икки клуби «Пахтакор» раҳбариятига мурожаат қилганди. Аммо Тошкент клуби ижара бўйича келишувларга кўнгани йўқ.

«Локомотив»

Амалдаги чемпион жамоа футболчилари ТТЙМИ стадионида «Локомотив-БФК»га қарши назорат баҳсида майдонга тушишди. «Навбаҳор» билан хайрлашган Остон Ўрунов «Локомотив» либосида илк ўйи­нини ўтказган баҳсда йирик - 4:1 ҳисоби қайд этилди. Қайд этиш керак, бош мураббий Самвел Бабаян учрашувнинг икки бўлимида икки хил таркибни майдонга туширди.

«Локомотив» - «Локомотив-БФК» - 4:1

Голлар: Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Йелич, Акбар Қўчқоров - Муҳаммад Султонов.

«Локомотив» (биринчи бўлим): 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Остон Ўрунов, 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 33. Олег Зотеев, 71. Арсланмурат Аманов.

Иккинчи бўлим: 12. Маъмур Икромов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 25. Жавоҳир Алижонов, 26. Дилшод Комилов, 43. Шоҳруҳ Мўминқулов, 51. Муҳаммадали Намозов, 52. Жалолиддин Жумабоев, 70.  Жавоҳир Эсонқулов, 75. Владислав Фомин, 81. Бек Абдуллаев, 88. Игорь Йелич.

 

«Навбаҳор»

Суперлига иккинчи давра баҳсларига Тошкентда жиддий ҳозирлик кўраётган Наманган жамоаси ушбу ўқув-машғулотлар йиғини доирасида 3та назорат-синов баҳсида майдонга тушишни режалаштирган. Хусусан, 14 июль куни «Оқ-тепа»га қарши ўйин ташкил этилди. Унда «лочинлар»  Игорь Голбан, Шерзод Ҳакимов ва Нодир Мавлонов урган голлар эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Навбаҳор» - «Оқ-тепа» - 3:2

Голлар: Игорь Голбан, Шерзод Ҳакимов, Нодир Мавлонов.

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Азиз Ибрагимов, Азим Аҳмедов, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Азиз Тур­ғунбоев, Александр Касьян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Славко Лукич, Ҳожиакбар Юнусов, Ғиёс Комилов, Илҳом Алижонов, Нодир Мавлонов, Акрам Баҳриддинов, Аббос Ғуломов, Даврон Умиров, Сардор Азимов, Зафар Тўраев, Шерзод Ҳакимов.

Энди 17 ва 20 июль саналари «Нав­баҳор»га тегишлича «Янгиер» ҳамда Самарқанд «Динамо»си спарринг-рақиб бўлади. Аввалроқ 20 июль кунги учрашув Суперлиганинг бошқа вакили - «Сўғдиёна»га қарши кечиши режалаштирилганди. Аммо жиззахликлар ўша куни пойтахтимизда бўлмасликлари боис, «лочинлар» «Динамо» билан куч синашадиган бўлишди. Деян Журжевич қўл остидаги жамоа Тошкентдаги Daniel Hill меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Таркибга таътилдан қайтган легионерлар - Иван Соловьёв, Игорь Голбан ва Александр Касьян ҳам қўшилишди. Фақат Славко Лукич кейинроқ келди. Энг асосий янгилик - дисквалификация муддати тугаган Азиз Турғунбоев жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Эслатма, у қишки трансферлар мавсуми пайти бир вақтнинг ўзида 2та клуб - «Навбаҳор» ва «Пахтакор» билан шартнома тузгани учун ЎФА томонидан 6 ой муддатга футболдан четлаштирилганди.

«Навбаҳор» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов эса фаолиятини «Ло­комотив»­да давом эттиради. Шунингдек, 32 ёшли Баҳодир Насимов ҳам «Навбаҳор»дан кетди. Жорий мавсумнинг биринчи ярмини «Сурхон»да ўтказган ҳужумчи Шерзод Ҳакимов аксинча, «Навбаҳор» сафига қўшилиши мумкин. Бу футболчи фаолияти давомида «Нефтчи» ва «Олмалиқ» (ҳозирги АГМК) клубларида ҳам ўйнаган.

«Бунёдкор»

«Қалдирғочлар» мавсумлар оралиғидаги танаффусни хорижда ўтказишмоқда. Тошкентдан йўлга чиққан жамоа 4,5 соат давом этган парвоздан кейин Беларусь пойтахти - Минск шаҳри халқаро аэропортига етиб борди. Футболчилар шаҳардаги «Юбилейний» меҳмонхонасидан жой олиб, тушликдан сўнг ҳордиқ чиқаришди. Шундан кейин «Бунёдкор» машғулотлари режа бўйича бошланди.

«Бунёдкор» делегацияси

Футболчилар: Мурод Зуҳуров, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Суҳроб Иззатов, Анвар Ғофуров, Жасур Жалолиддинов, Абдумавлон Абдужалилов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Дилшод Аҳмадалиев, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Бобур Фарҳодов, Хуршид Ғиёсов, Санжар Рихсибоев, Валерий Акопов, Владислав Нуриев, Элдор Адҳамов, Фаррух Икромов

Мураббийлар штаби: Вадим Абрамов, Марат Мифтахутдинов, Арам Ананян, Шуҳрат Мақсудов, Абдусаттор Раҳимов, Ёрқин Назаров

Шифокор: Қаҳрамон Нурмуҳамедов

Физиотерапевт: Руслан Шамсуддинов

Массажчи: Радион Саричев

Бош маъмур: Ботир Парпиев

Маъмур: Тоҳир Солиҳов

Молия ишлари бўйича менежер: Шомурод Исроилов

Тасвирчи: Акбар Дадашев

Матбуот котиби: Фурқат Нишонов

 

«Сурхон»

Кеча «Қизилқум»га қарши назорат ўйинида майдонга тушган «Сурхон» энди 18 июль куни Тошкентда «Металлург» билан куч синашади. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирсак, жамоа лагерига украиналик Микола Агапов келиб қўшилди. 1993 йили туғилган ушбу футболчи ўнг қанот ярим ҳимоячиси ҳисобланади. У фаолияти давомида Украинанинг «Десна» ва «Харков», Туркиянинг «Гебзеспор» ва «Иселспор» жамоаларида тўп сурган. Тасдиқланмаган маълумотларга мувофиқ, Бразилиядан ҳам футболчи келган.

 

«Динамо»

Биринчи давра якунига етгач, 5 кунлик қисқа таътилга чиққан жамоа вакиллари 12 июлдан тайёргарлимк жараёнига киришишди. Жамоа шу куниёқ Самарқанддан Чимён тоғли-ҳудудига йўл олди. У ерда мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатига катта эътибор қаратишни кўзлаган. Чимён йиғини бир ҳафта давом этиб, 19 июль куни якунланади. 20 июлдан эса «Динамо»нинг ўқув-машғулотлари Тошкентга кўчади. Бир ҳафталик йиғин давомида назорат учрашувлари ташкиллаштириш режараштирилган. Шунинг баробарида таркибда ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

 

«Сўғдиёна»

Жиззах жамоаси давралар оралиғида ўз таркибини тажрибали ярим ҳимоячи, қанот вингери Жасур Ҳасанов ҳисобига кучайтирди. Жорий мавсумни АГМК сафида бошлаган футболчи биринчи давра якунига етмасдан олдин олмалиқликлар билан хайрлашганди. Хуллас, Ҳасанов кўпчилик кутганидек, иккинчи даврада ўзи туғилиб-улғайган шаҳар жамоаси - «Сўғдиёна» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Узоқ давом этган музокара жараёнидан сўнг томонлар келишувга эришишди ва ярим ҳимоячи клуб билан расман шартнома тузди. Қайд этиш керак, Жасур Ҳасанов фаолиятини айнан Жиззах жамоасида бошлаганди. У кейинчалик «Навбаҳор», «Машъал», «Бунёдкор», «Локомотив», «Қизилқум», «Насаф» ва АГМК клублари сафида ўйнади. У шунинг­дек, бу орада Қатарнинг «Лаҳвия» ва «Қатар СК» ҳамда БААнинг «Эмирейтс» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилди. Шу тариқа мавсум-2002да «Сўғдиёна» билан хайрлашган тажрибали футболчи орадан 17 йил ўтиб, илк жамоасига қайтди.

 

АГМК

Олмалиқ жамоасида ўзгаришлар катта. Миржалол Қосимов бошчилигидаги клуб давралар оралиғида ўз таркибини кучли ижрочилар билан бойитишда давом этмоқда. Трансферлар мавсумидан унумли фойдаланишга уринаётган АГМК ҳозирга қадар «Қизилқум» таянч ярим ҳимоя­чиси ва сардори Эркин Бойдуллаевни ўз томонига оғдирди. Шунингдек, Миржалол Қосимов маълум муддат айнан АГМКда ўйнаган россиялик Владислав Касмининни яна ортга қайтарди.

 

«Бухоро»

Бухороликлар 12 июлдан Тошкентда тайёргарликни бошлаб юборишди. Жамоа йиғинига икки нафар легионер қўшилди. Булар - канадалик ҳимоячи Милован Капор ва тожикистонлик ярим ҳимоячи Фатхулло Фатхуллоев. Капор охирги марта Беларуснинг «Гомель» клубида ўйнаган бўлса, Фатхуллоев Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасидан таклиф этилди. Шунингдек, яна бир қатор футболчилар билан музокара олиб борилмоқда. Бош мураббий Муҳсин Муҳаммадиев жамоа ўзагини шакллантириб, рақобатдош таркиб тузишга бел боғлаган. «Бухоро» футболчилари куниги икки маҳал шуғулланишмоқда. Бунда жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, техник ва тактик машғулотларга ҳам вақт ажратилмоқда. Режага мувофиқ, Тошкент йиғини 25 июлга қадар давом этади. Бу оралиқда назорат учрашувлари ҳам ташкил қилинади, албатта. Ҳозирча 3та ўйин санаси ва рақиб маълум:

16 июль куни «Локомотив»га қарши

18 июль куни АГМКга қарши

20 июль куни «Қизилқум»га қарши

 

«Андижон»

Биринчи даврадан кейин қисқа муддатли танаффусга йўл олган Александр Хомяков бошчилигидаги жамоа 14 июль куни Тошкент шаҳрида жамланди ва кеча тиббий-кўрикдан ўтди. Бугундан Янгиер шаҳрида «Андижон»нинг ўқув-машғулотлар йиғини бошланади.Водийликлар иккинчи даврага бир ҳафта мобайнида тайёргарлик кўришгач, 23 июль куни Андижонга қайтишади ва «Бухоро»га қарши кечадиган ўйинга клуб базасида ҳозирлик кўришади. Йиғин давомидаги ўртоқлик учрашувларида бир қатор янги футболчилар ҳам кўздан кечирилади.

 

«Қўқон-1912»

Қўқон клуби Суперлига иккинчи даврасига қаратилган тайёргарлик ишларини Чирчиқ шаҳрида олиб бормоқда. Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчилардан машғулотларда астойдил ишлашни талаб қилишмоқда. Ҳозирда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга алоҳида урғу берилмоқда. «Шунқорлар» Чирчиқ йиғини дои­расида бир нечта назорат ўйинида иштирок этишади.

Ҳозирда бир қатор ўйинлар санаси ва рақиблар маълум:

16 июль. «Қўқон-1912» - «Оқ-тепа»

17 июль. «Қўқон-1912» - «Хўжанд» (Тожикистон)

18 июль. «Қўқон-1912» - «Шўртан»

Барча учрашувлар Чирчиқ шаҳрида ташкил этилади.

Бундан ташқари, Суперлига клублари билан назорат ўйинлари ўтказиш борасида музокара олиб борилмоқда. Машғулотларда барча футболчилар иштирок этишмоқда. Хусусан, вақтлироқ таътилга чиққан Мурод Ҳолмуҳаммедов, Шаҳбоз Эркинов ва Александр Мерзляков ҳам жамоа билан биргалар. Таркибда айрим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Дейлик, тажрибали Жасур Ҳасанов ҳамда Беҳруз Содиллаев жамоа билан хайрлашишди. «Шунқорлар» йиғинида янгилар ҳам бор. Мисол учун, қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Отабек Ҳайдаров (Қирғизистоннинг «Нефт­чи» жамоасидан таклиф этилди), «Пахтакор»нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Собит Синдаров, «Нефтчи»дан ҳужумчи Ҳамидилло Абдуҳамидов ҳамда тажрибали ҳимоячи Алишер Саматов «Қўқон-1912» йиғинида қатнашишмоқда. Сербиялик ҳимоячи Марко Милич ёзги танаффусдан фойдаланиб, ўз юртига кетганди. У яқин кунларда жамоа ихтиёрига қайтади.

 

«Шўртан»

Ўзбекистон Лига кубоги-2019 мусобақаси гуруҳ доирасидаги сўнгги учрашувдан кейин ёзги таътилга чиққан жамоа мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни 16-21 июль кунлари пойтахтда олиб боради. «Шўртан» ўзи учун қароргоҳ сифатида Тошкентдаги «Мумтоз Чилонзор» меҳмонхонасини танлади. Бош мураббий Сергей Ковшов шогирдлари 17 июль куни «Оқ-тепа» тиббиёт масканида кўрикдан ўтишади. «Шўр­тан»нинг синов-назорат учрашувларидаги рақиблари  деярли маълум. Булар - Суперлига вакиллари «Қўқон-1912» (18 июль), «Локомотив» (20 июль) ва «Сўғдиёна» (21 июль).

 

«Машъал»

Ўқув йиғинларини ўз базасида бошлаган Муборак жамоаси сафига бир қатор янги футболчилар қўшилишди. Жумладан, «Машъал» тарбия­ланувчиси саналган дарвозабон Ҳусан Олимжонов ҳам йиғинга таклиф этилди. У мавсумнинг биринчи ярмида Про-лига «В» гуруҳи вакили «Янгиер» жамоаси сафида ўйнади. Бундан ташқари, ганалик икки нафар легионер ҳам машғулотларда қатнашмоқда. Лекин уларнинг «Машъал»да қолиш-қолмасликлари аниқ эмас.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz