Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» Турғунбоев ва Ҳакимов билан шартнома имзолади

«Навбаҳор» Турғунбоев ва Ҳакимов билан шартнома имзолади

  16.07.2019 15:43
  0
  702
«Навбаҳор» Турғунбоев ва Ҳакимов билан шартнома имзолади

Айни пайтда жамоамиз пойтахтимиз Тошкентда 2-давра баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида «Навбаҳор» мураббийлари бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишмоқда. Мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган ўйинчилар билан эса шартнома имзоланмоқда.Куни кеча 2 нафар футболчи «лочинлар» билан келишувга эришиб, шартномага имзо чекди. Булар – ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев ва ҳужумчи Шерзод Ҳакимов.

Азизбек Турғунбоев – 1994 йилнинг 1 октябрида Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2015 – 2018 йилларда «Навбаҳор»да тўп тепган. Шу кунгача Турғунбоев жамоамиз таркибида 72та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган.

Азизбек жорий йилнинг февралида 2та клуб («Навбаҳор» ҳамда «Пахтакор») билан шартнома имзолангани боис, ЎФА томонидан 9 июлгача футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.

Дисквалификация муддати якунланганидан сўнг, маҳоратли ярим ҳимоячи наманганликларнинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди ва фаолиятини яна қадрдон жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Шерзод Ҳакимов – 1987 йилнинг 13 мартида Фарғонада туғилган. 2006-2018 йилларда Фарғонанинг «Нефтчи» клубида ўйнаган. Шунингдек, 2014 йилнинг 1-даврасида «Олмалиқ»да тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи жорий мавсумнинг 1-даврасини Термизнинг «Сурхон» жамоасида ўтказиб. 12та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Азизбек Турғунбоев ҳамда Шерзод Ҳакимов бу йилги Coca Cola 2-давра баҳсларида «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.

Биз бўлажак учрашувларда мазкур футболчиларнинг чиройли ўйинлари ва голлари билан «лочинлар»нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишларини тилаб қоламиз. 

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz