Қайднома

Қидирув

Туркия клуби трансферда адашиб бошқа футболчини сотиб олди

Туркия клуби трансферда адашиб бошқа футболчини сотиб олди

  16.07.2019 18:33
  0
  632
Туркия клуби трансферда адашиб бошқа футболчини сотиб олди

Ҳозир ёзги трансферлар айни авжида. Туркия ҳам бу жараёнда фаол. Шунчаликки, ҳатто шошилинчда бир футболчи ўрнига бошқа биров сотиб олинди. Бу ҳақда «Foroyaa» хабар берди. Туркия чемпионатининг иккинчи дивизонида қатнашаётган «Менеменспор» клуби Португалия чемпионатининг учинчи лигаси аъзоси — «Алкошетенсе» клубидан гамбиялик форвард (ҳужумчи) Алфа Жаллоуни сотиб олганини эълон қилди.

Айтишларича, битим шартлари ҳар икки томонга ҳам маъқул келиб, музокаралар тезда якунига етган. Бироқ орадан бир сутка ўтиб қарашса, бу бошқа футболчи, вақтни йўқотмасдан  у билан шартномани бекор қилишган.

Ламин Жаллоу. Фото: «Foroyaa»

Гап шундаки, туркларга чиндан ҳам Жаллоу, чиндан ҳам форвард, чиндан ҳам гамбиялик футболчи керак эди. Бироқ у бошқа — Гамбия терма жамоаси аъзоси, Италия «B» сериясидаги «Салернитана» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган Ламин Жаллоу эди. Улар шунчаки фамилиядош ва ватандош эдилар, холос.

P.S. Суратларга эътибор беринг: адаштирмаслик мумкин эмас...


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz