Қайднома

Қидирув

УЕФА: Даромад қандай тақсимланади?

УЕФА: Даромад қандай тақсимланади?

  17.07.2019 10:33
  0
  310
УЕФА: Даромад қандай тақсимланади?

УЕФА ЧЛ ва ЕЛ тушумининг тақсимот схемасини эълон қилди. Аниқроқ айтсак, еврокубоклар-2019/2020 даромади қандай бўлинишига ойдинлик киритди. Аввало айтиш керак, ташкилотнинг ҳисоб-китобига мувофиқ, 2та йирик турнир (ЧЛ ва ЕЛ) ва Европа суперкубоги учун ўйиннинг умумий тушуми чамаси 3,25 млрд. евро бўлиши керак. Шундан 2,55 миллиарди еврокубоклар-2019/2020да иштирок этадиган клубларга тақсимлаб берилади. Жумладан, бош турнир - ЧЛ қатнашчилари ва Европа суперкубоги учун ўйин иштирокчиларига 2,04 млрд. евро  тегса, ЕЛда ўйнайдиган клублар улуши 510 млн. еврони ташкил этади.

*** ЕЧЛ гуруҳ босқичида қатнашадиган 32та клубнинг ҳар бири 15,25 млн. (14,5 млн. - бошланғич тўлов ва 0,75 млн. - қўшимча тўлов) олади. Гуруҳ раундидаги 1та ғалаба учун белгиланган бонус миқдори - 2,7 млн. евро. Дуранг учун эса 0,9 млн. евро берилади.

*** «Плей-офф» босқичи иштирокчиларининг улуши раунд ўтгани сайин ошиб боради:

1/8 финал учун - 9,5 млн. евродан

1/4 финал учун - 10,5 млн. евродан

1/2 финалучун - 12 млн. евродан

Финал учун - 15 млн. евродан

Чемпионлик учун - қўшимча 4 млн. евро

*** ЧЛ иштирокчилари шунингдек, УЕФА клублар рейтингига асосан ҳам ҳақ олишади. Бунинг учун жами 585 млн. евро ажратилган. Шу сумма «коэффициент ҳиссаси»га қараб тақсимланади. 1та «ҳисса» - 1,108 млн. евро. Демак, рейтинг бўйича энг қуйидаги жамоа 1та «ҳисса» олади (1,108 млн. евро). Энг юқори рейтинг соҳибига эса 32та «ҳисса» тегади (35,46 млн. евро).

*** Клублар яна маркетинг йўналиши улушидан ҳам пул олади. Бунда жами сумма ҳар бир иштирокчи ассоциациясининг телевизион бозордаги мавқеига кўра, тақсимланади. Тўғри, сумманинг ярми миллий чемпионатларнинг аввалги мавсуми кўрсаткичларига асосан бўлиб берилади.

Евромавсум-2019/2020: даромад тақсимоти (ЧЛ ва ЕЛ)

Босқич

ЧЛ

ЕЛ

Бошланғич раунд

 230 минг евро (ҳар бир клубга)

220 минг евро (ҳар бир клубга)

Биринчи саралаш

раунди

280 минг евро

(ҳар бир клубга)

240 минг евро (ҳар бир клубга)

Иккинчи саралаш

раунди

 380 минг евро (ҳар бир клубга)

260 минг евро (ҳар бир клубга)

Учинчи саралаш

раунди

480 минг евро

(ҳар бир клубга)

280 минг евро

(ҳар бир клубга)

«Плей-офф» раунди

5 млн. евро (ҳар бир клубга)

  300 минг евро (ҳар бир клубга)

Гуруҳ раунди

  15,25 млн. евро (ҳар бир клубга)

  2,92 млн. евро (ҳар бир клубга)

1|16 финал

-

 500 минг евро (ҳар бир клубга)

1|8 финал

9,5 млн. евро (ҳар бир клубга)

1,1 млн. евро (ҳар бир клубга)

1|4 финал

10,5 млн. евро (ҳар бир клубга)

1,5 млн. евро (ҳар бир клубга)

1|2 финал

12 млн. евро (ҳар бир клубга)

2,4 млн. евро (ҳар бир клубга)

Иштирок учун

15 млн. евро (ҳар бир клубга)

4,5 млн. евро (ҳар бир клубга)

Ғолиб

4 млн. евро

4 млн. евро

  Рейтинг коэффициенти

585 млн. евро (умумий)

84 млн. евро (умумий)

  Бозор улуши (маркетинг)

292 млн. евро (умумий)

168 млн. евро (умумий)

Европа суперкубоги

(+ ютуқ бонуси)

3,5 млн. евро

(+ 1 млн. евро)

3,5 млн. евро

(+ 1 млн. евро)

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz