Қайднома

Қидирув

«МЮ» МУДДАТ БЕРДИ

«МЮ» МУДДАТ БЕРДИ

  17.07.2019 17:20
  0
  390
«МЮ» МУДДАТ БЕРДИ

«Реал» «Манчестер Юнайтед» билан франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Инглизлар футболчини сотишга қарши эмаслар, аммо бу трансфер учун маълум муддат белгиланади. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатди. Клуб франциялик футболчиси билан 8 августга қадар бўлган давр ичида хайрлашишга рози бўлади. Шу санадан сўнг, Англияда трансферлар дарчаси ёпилиши муносабати билан унга ўринбосар топилмаса, «қизил иблислар» Погба трансфери бўйича барча сўровларни рад этади. Олдинроқ мадридликлар 26 ёшли футболчи трансферини август ойи охирига мўлжаллашаётгани ҳақида хабарлар берилганди. Погбанинг ўзи «Перт Глори»га қарши кечган ўртоқлик ўйинидан кейин (2:0) журналистлар саволларига жавоб қайтаришни истамади. Маълумот учун, Погбанинг «Юнайтед» билан шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz