Қайднома

Қидирув

Рекорд янгиланди... ҳозирча «Реал» клуби етакчи

Рекорд янгиланди... ҳозирча «Реал» клуби етакчи

  17.07.2019 19:17
  0
  146
Рекорд янгиланди...  ҳозирча «Реал» клуби етакчи

Ла Лига клублари жорий мавсум трансферлар рекордини янгилашди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди. Испаниянинг юқори дивизиони вакиллари футболчилар сотиб олишга қарийб 1 миллиард 24 миллион евро сарфладилар. Бу борада Мадриднинг «Реал» клуби етакчилик қилмоқда. Клуб 303 миллион евро эвазига янги футболчиларни сотиб олди. Ўтган трансферлар ойнасида испан клублари янги футболчилар учун 808 миллион евро сарфлагандилар. Мазкур сумма ҳар йили ўртача 200 миллион еврога ўсмоқда. Аммо жорий йил ёзги трансферлар вақтида бу рекорд (ўртача ўсиш) ҳам янгиланиши мумкин. Жамоаларда янги футболчилар билан шартнома имзолаш учун яна бир ярим ой муддат бор. «Барселона» бу борада 2-ўринни эгаллаб турибди. Каталонияликлар трансферлар учун 221 миллион евро сарфлашди. «Атлетико» эса 206,5 миллион билан 3-поғонани банд қилиб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz