Қайднома

Қидирув

Равшан Эрматов ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди

Равшан Эрматов ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди

  17.07.2019 21:33
  0
  127
Равшан Эрматов ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди

Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда иштирок этиш учун таклиф этилган ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси айни пайтда ОФК бош қароргоҳида бўлиб турибди.

ОФК ва ЎФА ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўртадаги ўзаро ишончнинг янги босқичга олиб чиқилишини таъминлаш мақсадида Равшан Эрматов қитъа футбол конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди ва ўзаро алоқалар истиқболи хусусида суҳбатлашди. Учрашув давомида Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси қитъамиз футбол конфедерацияси томонидан мунтазам равишда миллий ассоциацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган барча лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини ва эндиликда ЎФА вакиллари ОФКнинг барча лойиҳаларида фаол иштирок этишини билдирди. Шунингдек, учрашувда икки ташкилот ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган дастурлар, Ўзбекистонда халқаро мусобақаларнинг саралаш ва финал босқичларини ўтказиш каби масалалар ҳам муҳокама этилди.

Осиё футбол конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон ЎФА раҳбариятининг ушбу ташрифидан мамнун эканини билдириб, Ўзбекистоннинг қитъада ўз ўрнига эга эканини қайд этди ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятининг янги таркибига иш фаолиятида муваффақиятлар тилади. 


Манба: interfutbol.uz,Ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz