Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов қуръа натижалари хусусида ЎФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди: - Гуруҳимиздан ўрин олган терма жамоалар орасида кучсизлари йўқ, деб ўйлайман. Ҳамма ўз олдига қўйилган мақсадга эришиш учун ҳаракат қилади. Барча ўз мамлакати шаъни учун ўйнайди. Бу эса ўйинлар осон ўтмаслигини англатади. Лекин барчаси ўзимизга боғлиқ, деб ҳисоблайман. Чунки агар ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик олиб борсак ва майдонга ҳар гал яхши руҳий тайёргарлик билан тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб этишга кучимиз етади, деб ўйлайман. Насиб этса, ушбу саралаш босқичи якунида гуруҳда 1-ўринни олишга ҳаракат қиламиз, - деди маҳоратли ҳужумчи.
***
Айтганча, "Ростов"нинг ўзбекистонлик футболчиси клубнинг Россия чемпионати 1-тур "Оренбург"га қарши ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди. Сўров "Ростов"нинг расмий сайтида мухлислар ўртасида ташкил этилди.
Элдор Шомуродов - 4,83
Алексей Ионов - 4,78
Хорен Байрамян - 4,39
Роман Ерёменко - 4,59
Матиас Норрман - 4,32
Эслатиб ўтамиз, "Ростов" Россия премьер-лигаси 1-тур "Оренбург" (2:1)га қарши ўйинда Шомуродов ва Ионовнинг голлари эвазига ғалаба қозонган эди.
Манба: ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20