Қайднома

Қидирув

Футболимизни ривожланиши учун муайян формат керак...

Футболимизни ривожланиши учун муайян формат керак...

  19.07.2019 10:37
  0
  243
Футболимизни ривожланиши учун муайян формат керак...

ЎФАнинг олдинги раҳбарияти кўплаб ислоҳотларни амалга оширди, уларнинг айримлари маълум даражада наф ҳам берди. Бироқ баъзилари... Дейлик, Про-лига, яъни аввалги биринчи лига бутунлай издан чиқиб кетди. Ваҳоланки, иккинчи даражали лигага фақат профессионал клублар қўйилиши ҳамда у савия бўйича Суперлигадан қолишмаслиги айтилганди. Амалда ҳаммаси мутлақо тескари тус олди. ЎФАнинг янги раҳбари энди аввало, қуйи лигаларни бир маромга келтириш устида бош қотириши керак, менимча. Жорий мавсум ўз йўлига - ҳозир ниманидир ўзгартириш мумкин эмас. Лекин кейинги мавсум учун муайян формат танлаш ва уни ҳозирдан эълон қилиб, барчасини аниқлаштириб қўйиш зарар қилмайди. Ўйлайманки, Равшан Эрматовнинг ўзи ҳам Про-лига ҳозирги ҳолатда таназзул ёқасида турганини тушуниб турибди ва бу борада кескин чоралар қўллайди, албатта. Зеро, миллий чемпионатимизнинг текис ривожланиши Суперлига ортида турган турнирларга ҳам бевосита бо\лиқдир.

Жаҳонгир СУБАНОВ, Шаҳрихон тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz