Қайднома

Қидирув

Де Лигт: «Ўзим энг яхши деб билган вариантни танладим»

Де Лигт: «Ўзим энг яхши деб билган вариантни танладим»

  19.07.2019 12:44
  0
  340
Де Лигт: «Ўзим энг яхши деб билган вариантни танладим»

«Ювентус»нинг янги футболчиси Маттейс де Лигт ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Қарор қабул қилиш осон бўлмади. Менга кўплаб таклифлар келиб тушди. Мен эса ўзим энг яхши деб билган вариантни танладим. Менинг қароримга бир нечта омиллар таъсир кўрсатди. Улардан бири — «Ювентус» раҳбариятининг қатъияти. Улар мени сотиб олишни истаётганликларини аниқ изҳор қилишди», - деди де Лигт La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» 19 ёшли голландиялик футболчи учун 75 миллион евро тўлади. Шунингдек, ушбу трансферда 10,5 миллион евро миқдорида турли бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Меттейс де Лигт ва «кекса синьора» ўртасида шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар тузилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz