Қайднома

Қидирув

"Пахтакор" АГМК билан 2 та назорат ўйини ўтказди

"Пахтакор" АГМК билан 2 та назорат ўйини ўтказди

  21.07.2019 11:12
  0
  322

Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни давом эттираётган "Пахтакор" АГМКга қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Ўйинда жамоалар икки таркиб билан 60 дақиқадан тўп тепишди. Дастлабки беллашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган ва кўплаб вазиятларни юзага келтирган "Шерлар" рақиб дарвозасини 4 бор ишғол қилишди. Сергеев дублга эришган бўлса, Машарипов ва Симич ҳисобига биттадан гол ёзилди.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 4:0
Голлар: 
Сергеев 2, 29-пен, Машарипов 38, Симич 45.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Симич, Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Бикмаев, Машарипов, Черан, Сергеев.
АГМК:  Султонов, Шораҳмедов, Зонич, Касминин, Шихов, Байдуллаев, Қосимов, Умаров, Тошматов, Полвонов, Григалашвили

Иккинчи ўйинда эса ёшлар ва жароҳатдан сўнг ўзини тиклаб бораётган футболчилар ҳам беллашувда иштирок этишди. Мазкур баҳс голсиз дуранг билан ниҳоясига етди.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 0:0
"Пахтакор": 
Қувватов, Йўлдошев, Кримец, Асқаров, Салимов, Абдуллаев, Козак, Ҳамдамов, Розиев, Канюк, Маҳмудҳожиев.
АГМК: Акбар Тўраев, Мирғиёс Сулаймонов, Бобур Юлдашев, Владислав Касминин, Сардор Рахмонов, Дилшод Жўраев, ҒуломҲайдар Ғуломов, Камрон Саидазимов, Шоҳназар Норбеков, Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳакимов.

"Пахтакор" иккинчи даврани 26 июль куни Тошкентда "Қўқон-1912"га учрашув билан бошлайди.

 

 


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz