Қайднома

Қидирув

Cинов баҳсида "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Cинов баҳсида "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

  21.07.2019 11:30
  0
  245

Кеча Чимён тоғли ҳудудидан қайтиб, бугун, 20 июль куни Тошкентда йиғин бошлаган “Динамо” жамоаси шу куннинг ўзидаёқ дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. Даврон Файзиев бошчилигидаги Самарқанд жамоаси Деян Журжевич қўл остидаги Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши саф тортди.

Тошкентлда ўтган баҳс ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, ўйин анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Ўйин давомида “Динамо”чилардан Баҳодир Насимов, Қадамбой Нурметов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов хавфли вазиятлар яратишган бўлишса, “Навбаҳор” сафидан Алексанр Касьян, Азиз Турғунбоевларда ҳам хавфли ҳужумлар кузатилди.

Иккинчи бўлим якунида ҳужумкорликни оширган “Динамо” жамоаси ўйиннинг 76-дақиқасида захирадан майдонга тушган Санжар Баратовнинг голи эвазига “Навбаҳор”ни мағлуб этишга эришди.

“Динамо” навбатдаги ўртоқлик учрашувини эртага, якшанба куни “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент.

20 июль (шанба)

“НАВБАҲОР” – “ДИНАМО” – 0:1

Бош ҳакам: 
Шавкат Насибуллаев

Гол: Санжар Баратов, 76.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Сардор Эминов, Қадамбой Нурметов, Баҳодир Насимов.

Захира: Дилмурод Каримов, Дамир Темиров, Санжар Баратов

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Славко Лукич, Акром Баҳриддинов, Нодир Мавлонов, Илҳом Алижонов, Азиз Ибрагимов, Азиз Турғунбоев, Александр Касьян.

Захира: Ҳамроев, Юнусов, Аҳмедов, Шайманов, Азимов, Ҳакимов, Маматхонов.


Манба: fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz