Қайднома

Қидирув

Фёдор Смолов: «Англияга бормаслик – шахсий қарорим»

Фёдор Смолов: «Англияга бормаслик – шахсий қарорим»

  22.07.2019 03:23
  0
  427
Фёдор Смолов: «Англияга бормаслик – шахсий қарорим»

Аввалги ҳафта Россия Премьер-лигасининг янги мавсуми старт олди. Чемпионат бошланиши арафасида Москванинг «Локомотив» клуби ҳамманинг диққат марказида турди. «Темирйўлчилар» аввалига мамлакат суперкубогини қўлга киритдилар, кейин фанатлар билан тун ярмига қадар кўнгилхушлик қилдилар. Championat.com сайти  мухбирлари ва ҳужумчи Фёдор Смолов ўртасидаги суҳбат эса унинг голи муҳокамаси билан бошланди. Кўпчилик Смоловнинг «Зенит» дарвозабонини ажойиб тарзда доғда қолдирганидан ҳайратланди. Футболчининг ўзи эса бу борада камтарликни сақлашни афзал билди: «Очиғи, ўша вазиятда аслида дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олган эмасдим».

 

- 74-дақиқада йўллаган зарбангиздан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди. Шунда курашни давом эттириш ўрнига бошингизни чангаллаган ҳолда ортга қайтдингиз. Нима, суперкубок эҳтироси таъсир қилдими?

- Ҳа, ўша паллада ўзимни бир зум йўқотиб қўйдим. Қолаверса, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетгандек туюлди. Эҳтиросларга келсак, ҳеч ким енгилишни истамади. Ахир майдонда аввалги мавсумнинг энг сара икки жамоаси ўзаро тўқнаш келди.

- Ўйиндан кейин микрофонни қўлга олганча мухлисларни жонлантирдингиз. Нима учун айнан «Локо» ҳужумда» қўшиғини куйлашга даъват этдингиз?

- Кубок турниридаги зафарни ҳам худди шундай нишонлагандик. Бу анъанага айланди.

- Яқинда Nike яратган янги бутса тақдимотида иштирок этдингиз. У шахсан ўзингизга ёқдими?

- Энг муваффақиятли модель. Бу борада ўз мезоним бор: агар бутсани кийган заҳоти майдонга тушиб, бемалол ҳаракатлансам, унга юқори баҳо бераман. Ҳар ҳолда, сифатли бутсани оёққа мослаш шарт эмас.

- Ўзи бутсанинг «умри» қанча?

- Ўйинда киядиган бутсамдан маш-ғулотларда фойдаланмайман. Лекин қаторасига 4-5та ўйиндан кўпига ярамайди, барибир.

- Қизиқ, бисотингизда нечта бутса бор?

- 6та бўлса керак - ҳаммаси базадаги кийиниш хонасида туради.

- Дмитрий Тарасовнинг айтишича, аввалги мавсум спиртли ичимликлардан мутлақо воз кечибсиз...

- Аслида февраль ойидаги йиғиндан эътиборан ичишни ташладим. «Локо» сафига яқинда қўшилганим боис, бу йигитлар учун янгилик  бўлиши мумкин. Лекин «Краснодар» ва «Урал»даги жамоадошларим буни биладилар.

- Кўринишидан, футболга дахлсиз янгиликларни ҳам мунтазам кузатиб юрасиз. Четдан қараганда, футболчилар тўкин-сочин ҳаёт таъсиридами, четдаги воқеалар хусусида ортиқча бош қотирмайдилар...

- Футбол - ҳаётнинг бир бўлаги. У қачондир тугайди. Ўзимни табиатан ватанпарвар фуқаро, деб ҳисоблайман. Шундай экан, юртимдаги воқеаларга асло бефарқ эмасман.

- Уйингизда Владимир Путин билан бирга тушган суратингиз бор экан.

- У мен учун энг яқин киши совғаси. Суратни нафақат Путин билан учрашув, балки терма жамоанинг муваффақиятидан хотира сифатида асраб-авайлашга қарор қилганман.

- 2016 ва 2017 йиллар мавсуми якунида энг яхши тўпурарга аталган соврин соҳибига айланган эдингиз. Энди пойгада ғолиб чиқиш учун нима етишмаяпти?

- Кўпроқ гол, албатта. Жиддий гапирсам, «Локо» ва «Краснодар» ўйин услублари ўртасида кескин фарқ бор.

- Хусусан, «Краснодар»да «қора ишлар»дан озод эдингиз, «Локо»да эса вазият мураккаброқ.

- Ҳа, лекин бундан хафа эмасман. Жамоа сафига қўшилиб, янги хислатларга эга бўлдим. Дейлик, жамоавий ўйинга мослашдим, ҳимоя чизиғига ёрдам беряпман.

- Юрий Сёмин 72 ёшда ва баъзан шогирдлари исмини адаштириб юборади, аммо совринларни қўлга киритишда давом этмоқда. Сизнингча, бунинг сабаби нима?

- Юрий Палич - тирик афсона. Таъриф учун ортиқча сўзга эҳтиёж йўқ. У билан ҳамкорлик қилишдан бахтиёрман.

- Уни муносиб таърифлаш учун мақбул мисол?

- 2 ой ичида қўлга киритилган 2та соврин.

- Вақтида Европага кетишингиз қизғин мунозараларга йўл очганди. Айтингчи, ўшанда трансферга нечоғли яқин келган эдингиз?

- Жуда яқин... 2017 йил декабрь - 2018 йил январь оралиғида «Вест Хэм» сафига қўшилишим ҳеч гап эмасди.

- Бунга нима халал берганди?

- Аслида клублар барча масалаларда келишувга эришганди. Аммо якунда ўзим кетишни истамадим. Англияга кетмаслик - ўз қарорим.

- Сабаби?

- Ўша пайт жароҳатланган эдим. Ундан фориғ бўлиш, спорт формасини тиклаш ва янги жамоага мослашиш кўп вақт талаб қилишини ўйладим. Зеро, 2018 йил эшик қоқаётган, уй мундиали яқинлашиб қолганди. Хуллас, ЖЧга имкон қадар пухта тайёргарлик кўришга киришдим. Ҳозирги ҳолатимдан нолимайман. Лекин четдан муносиб таклиф тушса, ўзимни синаб кўришга тайёрман.  

А.Аҳмедов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz