Қайднома

Қидирув

Аёллар футболи: “Сўғдиёна” ғалабали одимини давом эттирди, АГМК эса ...

Аёллар футболи: “Сўғдиёна” ғалабали одимини давом эттирди, АГМК эса ...

  22.07.2019 03:04
  0
  274
Аёллар футболи: “Сўғдиёна” ғалабали одимини давом эттирди, АГМК эса ...

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида аёллар жамоалари ўртасида “Silk Way” халқаро турнирининг 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Икки давлатнинг тўрт клуби иштирок этаётган турнирнинг 2-тур ўйинларидан кейин ҳар иккала давлатнинг биттадан жамоаси мағлубиятсиз юришини давом эттираётган бўлса, биттадан вакилида ҳозирча очко йўқ. Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси (бош мураббийи Шерали Бобоқулов) аввалига Олмалиқнинг АГМК жамоаси устидан ғалаба қозонган эди, кечаги ўйинда эса қозоқларнинг “Намис” жамоасини ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.


Майдон эгалари, таркибида АҚШ (икки нафар), Канада, Нигерия, Грузия, Замбия ва Сербиядан таклиф этилган легионер футболчилар тўп сураётган “Биик-Казигурт” жамоаси ҳам “Намис” ва АГМК жамоаларини енгиб, 6 очко билан етакчилик қиляпти. Демак, эртанги ўйин барча масалага ойдинлик киритади.


Унда “Биик-Казигурт” – “Сўғдиёна” ҳамда “Намис” – АГМК жамоалари ўзаро тўқнаш келади. “Сўғдиёна”нинг мезбонлар билан ўзаро ҳисоб-китоби бор. Жиззахда ўтган турнирда майдон эгалари қозоғистонлик рақибларига енгилганди. “Биик-Казигурт” нафақат турнир мезбонлари, балки Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини ҳам мағлуб этиб, илк турнирнинг илк ғолибига айланганди. Эндичи? Шерали Бобоқулов шогирдлари Европанинг кучли клубларидан бирига қарши ўйинда ўзига хос реванш ола биладими? Бунга жавобни 23 июль санасида билиб оламиз. Ўша куни турнирнинг 3-ўрин соҳиби ҳам маълум бўлади. Бунда АГМК “Намис” билан куч синашади, ким ғолиб чиқса 3-ўринни қўлга киритади.

Чимкент халқаро турнири:

17 июль
“Сўғдиёна” – АГМК – 2:1
Голлар: Диёра Хабибуллаева (22), Лиана Норбекова (36) – Комила Зарипова (8).
“Намис” – “Биик-Казигурт” – 0:11

20 июль
“Сўғдиёна” - “Намис” – 2:0
Голлар: Карима Жумабой қизи (59), Азиза Норбоева (80).
АГМК – “Биик-Казигурт” – 0:5

23 июль
АГМК – “Намис”
“Биик-Казигурт” – “Сўғдиёна”

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА 


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz