Қайднома

Қидирув

Гадоев ва Турсунов иккинчи даврани "Бунёдкор"да ўтказиши мумкин...

Гадоев ва Турсунов иккинчи даврани "Бунёдкор"да ўтказиши мумкин...

  22.07.2019 10:22
  0
  516

"Бунёдкор" клуби иккинчи давра олдидан ўз сафини икки нафар тажрибали футболчи билан тўлдиради. Яқиндагина Жанубий Кореянинг "Тэджон Ситизен" клуби билан хайрлашган Санжар Турсунов ва Шоҳруҳ Гадоев иккинчи даврани "қалдирғочлар" сафида бошлашади. Бу ҳақда Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

"Минскдаги йиғинда икки нафар украиналик футболчи кўрикдан ўтди. Бироқ икки нафар ўзбекистонлик футболчининг бизнинг клубга ўтишга рози бўлгани туфайли украиналикларни олиб қолмасликка қарор қилдик. Гап Гадоев ва Турсунов ҳақида кетмоқда. Турсунов менинг талабларимни жуда яхши билади. Гадоев билан у қадар таниш эмасман. Аммо бир ҳафта ичида барчаси ўз изига тушиб кетишига ишончим комил", - дейди Абрамов. 
***

Кеча йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашуви ўтказилди. Россиянинг «Смоленкс» футбол клубига қарши ўйин голларга бой тарзда кечди. Вадим Абрамов мазкур баҳсда бир кун аввалги учрашувда майдонга тушмаган футболчиларнинг хизматидан фойдаланди.

Ҳисоб Россия жамоаси томонидан очилди. Лекин футболчиларимиз уч дақиқа ичида иккита гол билан жавоб қайтарди. Аммо танаффусга 2:2 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетилди. Иккинчи бўлим аввалида рақиб учинчи марта муваффақиятга эришди. Ўйин якунланиши арафасида Миржаҳон Мираҳмадов учрашувга нуқтга қўйган гол муаллифига айланди.

Ўйиндан сўнг мураббийлар штаби жамоа кўригида бўлган ҳужумчи Муҳаммад Диалло билан дўстона хайрлашди. Қолган икки легионер Евгений Чумак ва Дмитрий Островскийнинг тақдирига шу кунларда ойдинлик киритилади.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
«СМОЛЕНСК» (Россия) – «БУНЁДКОР» - 3:3 (2:2)
«Смоленск»
: Никита Бажанов, Александр Волков, Семён Егоров, Илья Давидов (Кирилл Авхимович, 64), Максим Ковалев, Максим Стогов, Антон Винокуров, Иван Мацигура (Иван Фисунов, 46), Кирилл Чернов, Владислав Давидов, Максим Акале.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Санжар Рихсибоев (Миржаҳон Мираҳмадов, 46), Бобурбек Фарҳодов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Евгений Чумак, Нурилло Тўхтасинов, Валерий Акопов (Абдулла Абдуллаев, 46), Дмитрий Островский, Жасурбек Жалолиддинов, Фаррух Икромов, Владислав Нуриев (Муҳаммад Диалло, 64).
Голлар: Максим Акале, 30 – 1:0. Жасурбек Жалолиддинов, 36 – 1:1. Нурилло Тўхтасинов, 39 – 1:2. Максим Стогов, 42 – 2:2. Владислав Давидов, 56 – 3:2. Миржаҳон Мираҳмадов, 90 – 3:3.

 

 


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz