Қайднома

Қидирув

Погба - «Реал» масаласи ёпиқ

Погба - «Реал» масаласи ёпиқ

  22.07.2019 13:50
  0
  340
Погба - «Реал» масаласи ёпиқ

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан клуб жорий ёзги трансферлар бозори вақти «МЮ» ярим ҳимоячиси Поль Погбани харид қилолмаслигини тан олди. Мадридликлар аслида бир неча ҳафта мобайнида ушбу футболчини ўз томонларига оғдиришга уринишди, аммо бу ҳаракатлар самара келтирмади. ESPNнинг хабар беришича, Зидан раҳбариятдан Погбани сотиб олишга яна бир марта ҳаракат қилиб кўришни сўраган. Аммо мутасаддилар франциялик мутахассисга умумий вазиятни тушунтириб, илтимосни рад этишган. Бинобарин, «Қироллик клуби ёзда 6 нафар янги футболчи трансферига 300 миллион евродан кўпроқ сарфлади. Манкунианликлар эса Погбага катта нарх белгилашган - 200 миллион евро. Қисқаси, «Реал»да яна бир йирик трансферни амалга ошириш ва франциялик футболчининг маош бобидаги юқори талабини қондириш учун ортиқча маблағ йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz