Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» Неймардан зерикдими?

«ПСЖ» Неймардан зерикдими?

  22.07.2019 18:05
  0
  320
«ПСЖ» Неймардан зерикдими?

Sport.es сайтининг хабар беришича, «ПСЖ» Неймар билан хайрлашишга қарор қилди. Ҳозирда бразилиялик футболчининг Париж клубидан кетиши тўхтатиб бўлмас жараён сифатида баҳоланмоқда. Франция чемпиони бундай вазиятда футболчини сотишдан ўзга чора тополмайди. 27 ёшли футболчининг ўзига қолса, у «Барселона»га қайтмоқчи. Шунинг учунми, «ПСЖ» раҳбарияти «кўк-анорранглилар» билан эҳтимолий трансфер имкониятларини ўрганмоқда. Sky Germanyнинг хабар беришича эса, «Барселона» ҳам «ПСЖ»га Неймар трансфери бўйича янги таклиф юборди. Каталонияликлар унинг қайтариш йўлида 100 млн. евро тўлашдан ташқари, 2 нафар футболчи ҳуқуқини Париж клуби ихтиёрига бермоқчилар.  «Барселона» бунда «ПСЖ» ҳукмига 6 нафар футболчи рўйхатини тақдим этган. Унда жумладан, вингерлар - Филиппе Коутиньо, Усмон Дембеле ва Малком, ярим ҳимоячи Иван Ракитич ва ҳимоячи Нелсон Семеду бор. Аммо Коутиньо, Дембеле ва Ракитич клубдан кетишни исташмаяпти. «ПСЖ»га келсак, клуб Неймар трансферини 250 миллион еврога баҳоламоқда. Ўз навбатида айтиш керак, El Chiringuito хабарига мувофиқ, Неймар фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши ҳам мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz