Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» Ҳусниддин Ғофуров трансферини расман тасдиқлади

«Пахтакор» Ҳусниддин Ғофуров трансферини расман тасдиқлади

  22.07.2019 17:03
  0
  257
«Пахтакор» Ҳусниддин Ғофуров трансферини расман тасдиқлади

Ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров "Шерлар" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини 2012 йил "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, кейинчалик "Младост" сафига кўчиб ўтди. 2018 йилдан айни пайтгача у "Локомотив" сафида майдонга тушди.    Бир ярим йиллик шартнома имзолаган Ҳусниддин Ғофуров энди "Пахтакор" футболчисига айланди. Биз унинг жамоамиздаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.    "Пахтакор"га хуш келибсан, Ҳусниддин!   Ҳусниддин Ғофуров Туғилган санаси: 29.07.1994 Ўйнаган жамоалари: 2012—2013 "NBU-Осиё" 20 ўйин, 14 гол 2014—2017 "Явор" Сербия 80 ўйин, 9 гол 2017 "Младост" Сербия 8 ўйин, 1 гол 2018—2019 "Локомотив" 37 ўйин, 4 гол
***

Қайд этиш керак, Ғофуров хариди «Пахтакор»нинг давралар оралиғидаги илк трансфери бўлди. Бунга қадар 2018 йилда Исроил клубларига ижара берилган исроиллик Гиди Канюк «Пахтакор»га қайтган эди....


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz