Қайднома

Қидирув

Ўйиндан кўра, совринлар муҳимми?

Ўйиндан кўра, совринлар муҳимми?

  23.07.2019 15:38
  0
  344
Ўйиндан кўра, совринлар муҳимми?

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумолди тайёргарлик чоғи клуб расмий сайтига кичик интервью берди. Португалиялик юлдуз жумладан, футболдаги бош рақиби - Лионель Мессига ҳам яна бир бора тўхталди. «Биз узоқ муддат давомида битта чемпионатда тўп сурганимиз боис, ўзаро анча яқинлашган эдик. Аслида ўртамизда доимо дўстона муносабат ҳукм сурган. Ҳар ҳолда, бир-биримизга душман эмасмиз. Бундай ўйлайдиганлар қаттиқ адашишади. Афсуски, интернет оламида Месси билан ўртамизда жуда совуқ алоқа шакллангани кўп ёзилади ва ҳамма бунга мутлақо ишониб қолган. Мана, у билан дунё футболидаги энг қудратли кучга айланганимизга 10 йилдан ошмоқда. Афсуски, якунланган мавсум мен учун энг омадлиси бўлмади. Аслида «Олтин тўп» энг совриндор футболчига топширилиши зарур. Месси охирги мавсум мендан кўпроқ гол урди ва ўйлайманки, у «Олтин тўп»га яқинроқ турибди. Иккинчи томондан қарасак, сўнгги йилларда ундан кўпроқ соврин ютишга муваффақ бўлдим. Бу факт! Кимдир Мессини дунёнинг энг кучли футболчиси ўрнида кўриши мумкин, лекин шахсий фикримча, бу мақом эгаси - Криштиану Роналду! Факт керак бўлса, 12 йилдан буён ўта юқори даражада футбол намойиш этяпман. Хўш, шундай барқарор тўп сурган яна бирор футболчини кўрсата оласизларми? Аслида сенинг сайёрадаги 1 ёки 2-рақамли футболчи эканлигинг катта аҳамият касб этмаслиги керак. Энг муҳими, сен жамоангга қандай соврин ютиб бера олдинг? Ана шуниси муҳим. Месси билан рақобатлашиш борасида сира ҳаяжонланмайман. Шуниси аниқ, агарда иккимиз бир жамоада тўп сурганимизда, менда «Олтин тўп»лар сони кўпроқ бўларди. Леонинг ажойиб футболчи эканлигини ҳамма жуда яхши билади. Шахсан мен унинг чап оёғига жуда ҳавас қиламан. Зеро, чап оёғи меникидан бир неча баробар кучли, лекин ўнг оёқда ўйнаш масаласида Мессидан анча олдинда бўлсам керак», - деди Роналду.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz