«Барселона» ҳимоячиси Марк Кукурелья «Хетафе» сафини тўлдирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Мадридликлар 20 ёшли футболчини бир йиллик ижара келишуви асосида таклиф қилишди. Бу муддат якунлангач, улар Кукарельяни 6 миллион еврога сотиб олишлари мумкин. Агар «Хетафе» футболчини кейинчалик бошқа жамоага сотса, трансфер суммасининг 40 фоизи «Барселона»га тегади. Каталонияликлар Кукурельяни «Эйбар»дан 4 миллион еврога сотиб олгандилар. Аслида у «Барса» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин Марк якунланган мавсум «Эйбар» сафида ўйнади. Аниқроғи, барча мусобақалар доирасида 33 марта майдонга тушиб, эътибор қозонди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20