Қайднома

Қидирув

«9» - Икардига тегишлими?

«9» - Икардига тегишлими?

  23.07.2019 17:21
  0
  349
«9» - Икардига тегишлими?

«Ювентус» сафга қўшилган янги футболчиларга ўйинчилик рақамларини топширди. Демак, Жанлуижи Буффон янги мавсумда 77-рақам остида майдонга тушади. Шунингдек, Маттейс де Лигтга «4», Аарон Рэмзига «8», Адриен Рабьога «25», Мерих Демиралга эса «28» рақами топширилди. Жамоада 9-рақам бўш турганига қарамай, у ижара муддатидан қайтган Гонсало Игуаинга берилмади. Яъни аргентиналик ҳужумчига 21-рақам тақдим этилди. Италия нашрлари тахминига кўра, туринликлар 9-рақамни аргентиналик бошқа футболчи — Мауро Икардига сақлаб қолишган. Ҳозирда «Ювентус» раҳбарияти «Интер» форвардига 8 миллион евро миқдорида йиллик маошни ўз ичига олган шартнома таклиф қилмоқда. Аммо туринликлар Икардининг трансфер суммаси борасида «нерадзурралар» билан сира келишолмаяптилар. Катта эҳтимолки, бу трансфер август ойида амалга ошади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz