Қайднома

Қидирув

РАСМАН ШИКОЯТ

РАСМАН ШИКОЯТ

  23.07.2019 15:05
  0
  451
РАСМАН ШИКОЯТ

«Атлетико» раҳбарияти «Барселона»га йўл олган Антуан Гризманн трансфери масаласида Испания Қироллик футбол федерацияси ва Ла-лигага расман мурожаат қилди. Каталонияликлар футболчи учун шартномада кўрсатилган 120 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўладилар ва Антуан 12 июль куни «Барса» футболчисига айланди. «Матрасчилар» эса яна 80 миллион евро ундиришни кўзлашмоқда. Уларнинг фикрларига кўра, «Барселона» Гризманн билан март ойидаёқ келишиб олган. Ўша пайт франциялик голеадорнинг товон пули 200 миллион еврога тенг эди. 1 июлдан эса товон миқдори 120 «лимон»га тушди. «Атлетико» презиенти Энрике Сересонинг таъкидлашича, «Барселона» томонидан йўл қўйилган қоидабузарлик борасида унда исботлар бор. Жамоа шулардан фойдаланиб, қўшимча 80 миллион евро олмоқчи. Бундан ташқари, «Атлетико» иш юзасидан ФИФАга ҳам мурожаат қилмоқчи эди. Аммо ташкилот клублар ўртасидаги муаммони ҳал қилиш ваколатига эга эмаслигини билдирди. Испания Қироллик футбол федерацияси эса Гризманн трансфери бўйича аллақачон текширув бошлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz