Қайднома

Қидирув

“Андижон” Исоқов ва Азимов билан шартнома имзолади

“Андижон” Исоқов ва Азимов билан шартнома имзолади

  23.07.2019 18:40
  0
  428
“Андижон” Исоқов ва Азимов билан шартнома имзолади

Пойтахтдаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлаган Александр Хомяков бошчилигидаги “Андижон” жамоаси бугун Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳига йиғилди. "Бургутлар" 27 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши бўладиган учрашувга тайёргарликни бошлади.

Хабарингиз бор, Тошкентдаги йиғинда “Локомотив” ва “Динамо” жамоаларига қарши назорат учрашувини ўтказган "Андижон" бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказган эди. Ўтган мавсумда “Андижон” жамоасини Суперлигага чиқишида ўз ҳиссасини қўшган Даврон Исоқовайни пайтда клуб офисига ташриф буюриб, “Андижон” жамоаси билан шартнома имзолади.

Шунингдек, аслида андижонлик бўлган, “Бунёдкор” жамоасидан ташриф буюрган ярим ҳимоячи Сардор Азимов (расмда) ҳам “Андижон” жамоаси билан шартнома имзолади.

Сардор Азимов 19-рақамда, Даврон Исоқов эса 29-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Манба : "Андижон" матбуот хизмати


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz