Клублар ҳамда терма жамоалар иштирокидаги учрашувларни юқори даражада ташкил этишда комиссарларнинг ўрни ниҳоятда муҳим саналади.
Шу боисдан ФИФА ҳам, Осиё футбол конфедерацияси ҳам малакали учрашув комиссарларини тайёрлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришга ҳаракат қилади. Ортда қолган ҳафтада қитъа футбол конфедерацияси ФИФА билан ҳамкорликда комиссарлар учун семинар ташкил этди.
Дастлаб Малайзия пойтахти Куала Лумпурда ФИФА комиссарлари учун махсус семинар бўлиб ўтди. Унда ФИФА байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда ишлайдиган комиссарлар учун бу соҳадаги янгиликлар хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар ташкилотчилиги жараёнида эътибор қаратиладиган жиҳатлар батафсил муҳокама этилди. Мазкур семинарда ўзбекистонлик мутахассислар – Санжар Ризаев ва Олим Арифов иштирок этишди.
Бундан ташқари Баҳрайн пойтахти Манамада ОФК байроғи остида ўтказиладиган учрашувларда фаолият олиб борувчи комиссарлар учун семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистондан Бахтиёр Маметов, Рамил Илясов, Акмал Раҳматов, Аҳмед Тиллаев ва Юлия Панина иштирок этишди. Иштирокчилар семинар якунида имтиҳонлар топширишди.
Манба: ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20