Қайднома

Қидирув

ЯНГИ ҚОИДАЛАР ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ

ЯНГИ ҚОИДАЛАР ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ

  24.07.2019 10:45
  0
  367
ЯНГИ ҚОИДАЛАР ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) март ойидаги йиғилишида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб футбол қоидаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилишини маълум қилганди. Ушбу қоидалар футболнинг жонли девор, голни нишонлаш, тўпни ўйинга киритиш, қўл билан ўйнаш, ўйинчи алмаштириш, пенальти, баҳсли тўп, мураббийга карточка кўрсатиш каби ҳолатлари бўйича қабул қилинган. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда ҳам ушбу қоидалар жорий мавсумнинг иккинчи даврасидан эътиборан амал қилишни бошлайди. қоидаларга киритилган ўзгартиришлар бўйича дастлаб миллий чемпионатимиз ва кубок баҳсларида ишлайдиган ҳакам ҳамда назоратчилар, шунингдек, клублар футболчи ва мураббийлари учун семинар ташкил этилди. Куни кеча эса миллий чемпионатимизни ёритиб борувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам семинар бўлиб ўтди. Унда янги қоидалар бўйича батафсил маълумот берилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz