Қайднома

Қидирув

ЯНГИ КЕЛИШУВ - 2023 ЙИЛГАЧА

ЯНГИ КЕЛИШУВ - 2023 ЙИЛГАЧА

  24.07.2019 11:48
  0
  487
ЯНГИ КЕЛИШУВ - 2023 ЙИЛГАЧА

«Барселона» ҳужумчи Лионель Месси билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда ESPN телеканали хабар тарқатди. Аргентиналик футболчининг ҳозирги келишуви 2021 йилда якунига етади. Мазкур битимда ҳамкорликни автоматик равишда яна бир йилга узайтириш банди бўлишига қарамай, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти Месси билан 2023 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолашни мақсад қилишмоқда. «Барселона» президенти Жозеп Бартомеу Мессининг отаси билан музокараларни бошлашга тайёр. Агар янги келишув имзоланса, бу «Барселона» ва Лео ўртасидаги 10-шартнома бўлади. Месси Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни истамоқда. Бу мақсад йўлида раҳбарият унга жамоани кучайтиришни ваъда бермоқда. Лионель Месси фаолияти давомида фақат «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2004 йилда клубда дебют қилган. Бу вақт давомида футболчи 687та ўйинда майдонга тушиб, 603та гол урган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz