Қайднома

Қидирув

Марказий Осиё кубоги керак

Марказий Осиё кубоги керак

  25.07.2019 10:49
  0
  273
Марказий Осиё кубоги керак

Мустақилликнинг илк йиллари Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон миллий жамоалари ўртасида ўтказилган Марказий Осиё кубоги турнири эсингиздами? Футболчиларимизнинг Осиё ўйинлари-94да зафар қучишларида шу мусобақа катта ўрин тутгани аниқ. Менимча, ўша турнирни қайта тиклаш пайти келди. Чунончи, эндиликда Марказий Осиё жамоаларини ягона ҳудудий конфедерация бирлаштириб турибди. Яхши томони, CAFA таркибида Эрон термасидек жиддий рақиб ҳам бор. Конфедерация томонидан турли ёш миқёсида кичик чемпионатлар ташкиллаштирилаётгани яхши, албатта. Агар миллий жамоалар даражасида ҳам турнир йўлга қўйилса, бу минтақа футболига ҳар томонлама ижобий таъсир этиши муқаррар. Биринчидан, жамоалар зарур амалиётга эга бўлади, иккинчидан, мухлисларда қизиқиш кучаяди, учинчидан, қўшничилик алоқалари янада мустаҳкамланади.

Давронали МИРЗАЕВ (Тошкент тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz