Қайднома

Қидирув

Элдорга кўз тегмасин, Сардор эса яна Қатарда жавлон ура олармикин?

Элдорга кўз тегмасин, Сардор эса яна Қатарда жавлон ура олармикин?

  03.07.2019 03:15
  0
  141
Элдорга кўз тегмасин, Сардор эса яна Қатарда жавлон ура олармикин?

Гол+ самарали узатма. Элдор Шомуродов тобораВалерий Карпин ва «Ростов» учун чин топилмага айланиб бормоқда. Ростовликлар Россия Премьер-лигаси 3-турида Тулада «Арсенал» меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида устун келишди. Ҳамюртимиз аввалги 2та турда бўлгани бу сафар ҳам юксак савияда ўйин намойиш этиб, ўйиннинг бош қаҳрамони бўлди. Терма жамоамиз ҳужумчиси аввалига Алексей Ионов голига ассистентлик қилди. 81-дақида эса Элдор жорий чемпионат ҳисобидан 2-голини нишонлаб, «Ростов» ғалабасига асос солди. Табиийки, Россия чемпионати кузатувчилари Элдор Шомуродовни баралла эътироф этишмоқда. «Ростов» бош мураббийи ҳам Элдордан мамнун. Карпин «Арсенал» қарши кечган ўйиндан сўнг «Ерёменко жарима зарбасини чиройли тарзда амалга ошириб, «Ростов» ўйинини бошқарди. У сиз учун ярим жамоа ҳисобланадими?» қабилида берилган саволга жавоб берар экан, ҳамюртимиз хизматини алоҳида таъкидлади: «Йўқ, Роман ярим жамоа эмас. Тўғри, у муҳим ўйинчи, энг керакли ижрочилардан биридир. Лекин Шомуродов ҳам гол урди. Элдор жарима зарбасидан эмас, ўйин ҳолатидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунинг учун ҳам Роман ҳақидаги фикр нотўғри».  Умуман олганда, ҳамюртимиз бу сафар 84 дақиқа давомида эффектли ҳаракатланди. «Оренбург» ярим ҳимоячиси Вадим Афонин «Зенит»га қарши кечган уй ўйини (0:2)да қатнашмаган бўлса, Виталий Денисовнинг клуби - «Рубин» 3-тур доирасида «Ахмат»ни қабул қилди. 

Шарқда нима гап? Хитой чемпионати 20-тур ўйини «Шанхай СИПГ» учун анча оғир келди. Чемпионлик учун курашаётган Одил Аҳмедов жамоаси бу сафар сафарда ўртамиёна «Ухань Чжоэр»ни енгиш йўлини тополмади. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси 1:1 ҳисобида якунланган баҳснинг иккинчи бўлимида машҳур Арнаутович ўрнига майдонга тушди. «СИПГ» ҳозирда турнир жадвалининг 2-ўрнида бормоқда. Шанхайликлар пешқадам «Гуанжоу Эвергранд»дан 4 очко кам жамғаришган.

Ж.Корея элит дивизионида 23-турга бугун старт берилади. Жумладан, турнир жадвали 3-поғонасини эгаллаб турган «Сеул» (Икром Алибоев жамоаси) якка пешқадам - «Ульсан Хюндай» майдонига сафар уюштиради. Япония юқори лигасидаги ягона вакилимиз Фозил Мусаевнинг клуби - «Жубило Ивата» эса чемпионатнинг 21-тури доирасидан ўрин олган «Вегальта Сендай»га қарши учрашувни 3 август куни рақиб майдонида ўтказади.

 

***

Терма жамоамизга номзод ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини яна Қатарда давом эттирса, ажабмас. Championat.asia сайтида берилган маълумотларга кўра, у яқин кунлар ичида «Қатар СК» тиббий кўригидан ўтади ва катта эҳтимолки, жамоа билан шартнома тузади. Эслатиш ўринли, Рашидов ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Португалиянинг «Насьонал» клубида ўйнади. Бироқ бу жамоа чемпионат якунига кўра, қуйи дивизионга тушиб кетди. Биласиз, Сардор Рашидов учун Қатар Юлдузлар лигаси бегона эмас. Зеро, у БАА чемпионатига йўл олишидан олдин «Ал-Жаиш»да анча самарали тўп сурганди. Ўз ўрнида қўшимча маълумот шуки, «Қатар СК» 1959 йили ташкил этилган. Клуб уй ўйинларини Доха шаҳридаги «Суҳайм бин Ҳамад» (сиғими - 15 минг) стадионида ўтказади. Жамоани бугунги кунда аргентиналик мураббий Серхио Батиста бошқармоқда. Клуб 8 марта Қатар чемпиони бўлган (сўнгги марта 2003 йили). «Қатар СК» ўтган мавсум Қатар Юлдузлар лигасида 12та клуб орасида 11-ўринни банд этди ва кучлилар қаторида қолиш учун «плей-офф» баҳсида майдонга тушди. Хуллас, жамоа қуйи лига вакили «Муайзир»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиш эвазига яна юқори дивизионда ўйнайдиган бўлди.

Қатарда янги мавсум 21 август куни старт олади. «Қатар СК» 1-тур ўйинини ўз уйида «Ал-Дуҳайл»га қарши ўтказади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz